"Аталанта" илк маротаба ЕЧЛга чиқди
27 май 2019 01:40
Янгиликлар
"Аталанта" илк маротаба ЕЧЛга чиқди
Италия чемпионатининг сўнгги турида «Аталанта» ўз уйида «Сассуоло»ни қабул қилиб, 3:1 ҳисобида зафар қучди.
Жан Пьеро Гасперини шогирдлари мазкур муваффақиятдан сўнг 69 очко тўплаган ҳолда, А Серияда ЕЧЛ ўринлари учун йўлланма берувчи учинчи ўринни эгаллади. Шу тариқа, Бергамо шаҳри жамоаси ўз тарихида биринчи маротаба қитъанинг клублар ўртасидаги нуфузли мусобақасида қатнашадиган бўлди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар