UZ

Сўнгги янгиликлар

20:52МЮ Гарначони 70 млн фунтга сотишга тайёр. Вингерга кимлар қизиқмоқда?  1 20:44ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  365 20:17Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  0 19:48Абрамович футбол клубига эгалик қилишни хоҳламаяпти  1 19:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Корея Кувайт дарвозасига 4 та тўп киритди  2 18:26Осиё Кубоги-2027 саралаши. Тожикистон Филиппин билан муроса кўчасини танлади  1 17:51ЖЧ-2026 саралаши. Осиё гранди Индонезияни "савалади", Хитой сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  5 16:42"Бавария" келгуси мавсум учун уй формасини намойиш этди  4 16:12"Арсенал" футболчисини "Крузейро"га сотди  0 15:38Шомуродовнинг устози Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  5 15:09"Ал Насср" Испания терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 14:43Ислом Иномов "Бунёдкор"ни тарк этди  2 14:14Хурсандчиликдан кейинги "бўшлиқ"ни тўлдириши лозим бўлган Кападзе севимли услубига қайтадими?!  30 14:00Тариқ Салмон: "Рақибимиз ўз юртбоши кўз ўнгида мағлуб бўлишни истамайди"  6 13:43"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси жамоани тарк этди  2

Асрор Алиқулов: “Йирик ҳисобда ғалаба қозонган бўлсакда, ўйинимизда камчиликлар йўқ эмас” Янгиликлар

Асрор Алиқулов: “Йирик ҳисобда ғалаба қозонган бўлсакда, ўйинимизда камчиликлар йўқ эмас”

ПРО-Лиганинг 1-турида Ғузорнинг “Шўртан” жамоаси ўз майдонида Урганчнинг “Хоразм” жамоасини қабул қилиб, йирик 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувдан сўнг ғузорликлар устози Асрор Алиқуловнинг фикрлари билан қизиқдик.

-  Аввало чемпионатни ғалаба билан бошлаганимиз ва бу орқали Ғузор халқига хурсандчилик улашганимиздан хурсандман. Мавсумнинг илк расмий ўйини бўлгани учун ҳам йигитларда бирмунча ҳаяжон бўлгани сезилиб турди. Қишки йиғинлар чоғида синов-назорат ўйинларини етарлича ташкил эта олмаганимиз ҳам бугунги ўйинда билинди. Ҳисобни биринчи бўлиб очганимиздан сўнг рақиб жамоа тенглаштиришга эришди. Шундан кейин жамоамиз ўйинида бироз пала-партишлик юзага келди. Йигитлар ғалаба илинжида харакат қилди. Уларда ғалабага бўлган ишонч бор эди. Худога шукур, кейинчалик кетма-кет голлар киритиб ижобий натижа қайд эта олдик.Аниқ эслай олмайман, “Шўртан”нинг ўз уйида охирги марта бу каби йирик ҳисобда ғалаба қозонганини. Шу боис  Ғузор халқи йирик ҳисобдаги ғалабани соғиниб қолганди.

-  Бош мураббий сифатида илк расмий учрашувимни ўтказдим. Яширмайман, ўйин олдидан бироз ҳаяжон бўлди. Лекин кейинчалик ҳаммаси ортда қолди. Рақибни хурмат қилган холда шуни айтишим мумкинки, бугун қандай ҳисобда бўлмасин ғалаба қозонишимизга ишонгандим. Чунки биласиз, “Шўртан” ўтган йили элитада иштирок этган. Ўтган мавсумдаги йигитларнинг аксариятини таркибимизда сақлаб қолганмиз. “Хоразм” эса бир неча йиллардан буён асосан қуйи лигада иштирок этиб келмоқда. Агарда ўз ўйинимизни намойиш эта олсак, рақибга ҳеч қандай имконият қолдирмаслигимизни сезгандим. Лекин яна қайтараман, қишки ўқув-йиғин чоғида назорат ўйинларини кам ташкил этганимиз таъсирини ўтказмоқда.

-    Футболчилар ҳақида нима дейишим мумкин? Режага кўра йигитлар берилган кўрсатма бўйича аввалига ўйнай олмади. Кўп вазиятларда совуққонлик етишмади. Бироз шошиб қолди. Айниқса ёшларнинг ҳали тўла тайёр эмаслиги билиниб қолмоқда. ПРО-Лигада иккита ёш футболчини майдонда ўйнаши шартлиги боис, менимча кўп жамоаларда ёшлар ўзларини у қадар кўрсата олмаяпти. Бу борада бошқаларда ҳам муаммо бор назаримда. Лекин ўйиннинг иккинчи таймида ёшларимиз ўзларини кўрсатди. Голларда уларнинг ҳиссаси катта бўлди. Бир сўз билан айтганда футболчилар берилган кўрсатмаларни 50х50 бажарди.

-  Олдин ҳам айтганман, биз кўп нарса йўқотдик. Қишки йиғин чоғида камчиликларни тўлиқ кўриб олмадик. Расмий ўйинлар барини кўрсатиб беради. Энди жамоамиз фақат ўйиндан-ўйинга кучайиши мумкин. Шунинг учун ҳам рақибга қараб тайёргарлик кўриб борамиз. Ўзимизга керакли бўлган ўйинчиларни олиб қолдик. Кейинги ўйинга эртадан яна тайёргарликни бошлаймиз.



Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика