UZ

Сўнгги янгиликлар

10:53ESPN Европанинг энг яхши ёзги трансферлари рейтингини эълон қилди  0 10:21Англия терма жамоаси сардори ЖЧ фаворитлари ҳақида гапирди  0 09:48Де ла Фуэнте бошчилигидаги Испания терма жамоаси рекорд ўрнатди  0 09:14Переснинг "Реал"даги тақдири маълум  7 08:40"Насаф" Ўзбекистон МТЖ аъзосига қизиқиш билдирмоқда  6 08:06Sofascore. Кечаги учрашув қаҳрамонлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 07:40"Арсенал"нинг асосий футболчиси жароҳат олди  2 03:48Ислом Исмоилов: "Италия билан бир жойда яшаяпмиз. Саудия Арабистони билан ҳам шундай бўлганди"  13 03:03ЖЧ саралаши. Швейцария ва Грецияда ғалаба, Дания ўз уйида Беларусни мағлуб этолмади ва бошқа натижалар  0 02:03ЖЧ саралаши. Испания Грузияга жавобсиз 4 та гол урди, Туркия, Австрия ва Уэльсда ҳам ғалаба  0 01:17U-17 ЖЧ. Нимчорак финал ўйинлари вақти маълум бўлди  15 00:30Суперлига. "Динамо" – "Андижон" 2:0  0 00:25U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия - Ўзбекистон 1:1 (пенальтилар 3:4)  4 00:20Хорватия U-17 бош мураббийи: "Пенальти лоторея эмас. Ўсмирларни йиғлаб турган ҳолатда кўриш оғир"  13 23:42Ўртоқлик ўйинлари. Бразилия Сенегални, Чили эса Россияни мағлуб этди  1

Асрор Алиқулов: "Таркибимизда 15 нафар футболчи бор, улардан икки нафари дарвозабон" Янгиликлар

Асрор Алиқулов: "Таркибимизда 15 нафар футболчи бор, улардан икки нафари дарвозабон"

Про лиганинг 2-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Бухоро" (0:1) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов ўз фикрларини билдирди.

"Биринчи навбатда "Бухоро" жамоасини ўрганиб чиқдик. Футболчиларнинг деярли барчаси Суперлигада ўйнаган. Учрашув давомида кам вазият яратамиз деб ўйлагандим, аммо кутганимдан кўпроқ вазиятлар яратдик. Бироқ гол ура олмадик. Футболчилар концентрацияни йўқотиб қўйишди ва гол ўтказиб юбордик. Бундан ташқари бизда захирадан майдонга тушириб ўйинни кучайтира оладиган футболчи йўқ. Таркибимизда 15 нафар футболчи бор, улардан икки нафари дарвозабон. Бугун 18-19 ёшли футболчилар ўйнашди. Сўнгги дақиқаларда гол уриш учун бизга куч етмай қолди.

Бу мавсумдан олдин "Насаф" ва "Машъал" клубларидан 9 нафар футболчини чақиришга тайёр эдик. Аммо трансферларга қўйилган тақиқ туфайли буни амалга ошира олмадик. Агар худо кўрсатмасин 3 нафар футболчимиз касал бўлиб қолса регламент бўйича 13 нафар футболчини ҳам йиға олмаймиз. Шу боис 2003 йилда туғилган 2 нафар футболчини жалб қилдик.

Бугунги ўйинда ҳимоячиларимизга қийинчилик туғдирилди деб ўйламайман. "Бухоро" асосан қанотлардан ҳужум қилади ва стандарт вазиятлардан фойдаланишга уринишади", - дейди Асрор Алиқулов championat.asia сайтига.


Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика