UZ

Сўнгги янгиликлар

01:23Начо Карвахаль ҳақида: "Замонанинг ва барча даврларнинг энг яхши ҳимоячиси"  1 00:35Гринвудга учта топ-клуб қизиқмоқда  2 23:55Депай "Атлетико"дан кетди  1 23:28Моуринью "Фенербахче"га икки юлдузни олиб келиши мумкин  1 23:00Рўзиқул Бердиев: "Бобир Абдихолиқов учун хурсандмиз"  12 22:52Ёрқин Назаров: "Ўзбекистондаги энг кучли жамоага қарши ўйнадик"  6 22:30БАА Про лигаси. "Шабаб Ал Аҳли" ўз майдонида рақиб дарвозасига 10та тўп киритди, Ғаниев эса...  2 22:28Александр Хомяков: "Вақт тиғизлиги туфайли U-21 жамоаси ўйинларига боролмаяпман"  21 22:25Максим Шацких: "Бутун стадион сизга қарши мухлислик қилса ҳам, профессионал сифатида ўз ўйинингизни ўйнашингиз керак"  15 22:01Флик "Барселона"га "Бавария" ўйинчисини олиб келмоқчи  6 21:30ҚПЛ. "Қайрат" ўз майдонида ғалабага эришди, Йўлдошев гол урди!  0 21:30Бобир Абдихолиқовнинг учта голи "Насаф"ни Суперлига пешқадамига айлантирди  56 21:00Ўзбекистон Суперлигаси. "Пахтакор" 4 йилдан сўнг Андижонда ғалаба қозонди  188 19:58Бобир Абдихолиқов деярли 4 йилдан сўнг Суперлигада гол урди  3 19:43Бруну Фернандеш бошқа клубга ўтиши мумкин  1

Асрор Алиқулов: "Таркибдаги муаммолар мавсум якунида қийинчилик туғдирмоқда" Янгиликлар

Асрор Алиқулов: "Таркибдаги муаммолар мавсум якунида қийинчилик туғдирмоқда"

Про лига 19-турдан ўрин олган "Турон" - "Шўртан" (2:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов фикрларини билдириб ўтди.




"Бугунги ўйинда қўлга киритилган ғалаба бизга иккинчи ўрин учун имконият бериши мумкин эди. Футболчиларда ғалабага бўлган ишонч ва иштиёқ кўрмадим. Бу нима билан боғлиқлигини билмайман. Йилни охирига келиб футболчилар етишмовчилиги қийнамоқда. Ҳимоя чизиғида футболчиларимиз камлик қилмоқда. Таянч ярим ҳимоячиларимизни марказий ҳимояда ўйнатмоқдамиз. "Турон" футболчиларнинг индивидуал маҳорати, тезлик ва маҳорат ҳисобига ғалаба қозонди. Гол урмасангиз ғалаба қозона олмайсиз",- дейди Асрор Алиқулов.

- Тажрибали футболчилардан бири, тўпурар бўлиб турган Жасур Холтўраевнинг захирада қолиши нима билан боғлиқ?

- Рақиб ҳимоячиларининг имкониятидан келиб чиқиб таркибда айрим ўзгаришларга қўл ургандик. Самандар Шодмоновда пас бериш маҳорати юқори. Биринчи бўлимда ҳаракат қилган Бекзод Сувонов яхши таассуррот қолдирди. Жароҳати борлиги учун уни алмаштиришга қарор қилдик. Иккинчи бўлимда Шодмоновнинг паслари, Холтўраевнинг тезлиги ҳисобига ўйинни кучайтиришни мақсад қилган эдик. Лекин режамиз иш бермади. Жасур Холтўраев сингани тажрибали футболчиларнинг захирада қолгани шу билан боғлиқ. Самандар ва Жасур бир-бири билан яхши тушуниб ҳаракат қилади. 

- Фахриддин Алимов билан келишув қандай бўлган? Ижара асосида жамоага ўтганми? 

- Мавсум бошида "Шўртан" таклиф қиладиган маошга ҳамма футболчи ҳам келмас эди. Таркибда қийналганимиз сабаб ижара асосида айрим футболчиларни жалб қилдик. Бор футболчиларимиз билан ишлаяпмиз. Майдонга чиқаётган футболчилардан фақат футбол ўйнашни талаб қилмоқдамиз. Футболчилардаги иштиёқ йўқлиги боис сўнгги бир неча турдан бери ғалаба нималигини билмаяпмиз. 

- Кейинги мавсум ушбу таркибни сақлаб қолишга ишоняпсизми? Футболчиларнинг бошқа жамоаларга ўтиб кетиш ҳавфи қандай?

- Футболчиларимиз яхши ўйин кўрсатган вақтларда уларга қайсидир жамоалардан таклифлар бўлди. Қолганларга эса йўқ, бунга футболчининг ўзи айбдор. Трансфер таъқиқи сабаб "Шўртан" бошқа футболчи ололмаслиги мумкин. Бунинг оқибатида жамоа яхши ўринлар учун кураша олмайди. Трансферларни раҳбарият ҳал қилади. 

- ЎзПФЛ директори Диёр Имомхўжаев сўнгги чиқишларини бирида Асрор Алиқуловни Про лицензиясига ўқитамиз деб таъкидлади. Ҳозирда бу борада ишлар қандай кетмоқда?

- Мавсум аввалида "Машъал"дан сўнг "Шўртан"ни қабул қилиб олиш менга янги ғояларни синаб кўриш имконини берди. Суперлигада барибир савияси баланд. Про лицензиясига ўқишлар бошланса албатта ўқиб яхши жамоаларда фаолият олиб бориш ниятим бор. Кейинги йил ҳам "Шўртан"да ишлайманми йўқми буни вақт кўрсатади. Таклифлар бор, лекин бу борада ўйлашга вақт йўқ.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика