UZ

Сўнгги янгиликлар

11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  0 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  0 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  3 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  9 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  6 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  2 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  19 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  8 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  2 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0

Асрор Алиқулов: "Шўртан"дан трансфер тақиқи олиб ташланмаса хайронман нима бўлади" Янгиликлар

Асрор Алиқулов: "Шўртан"дан трансфер тақиқи олиб ташланмаса хайронман нима бўлади"

Про лиганинг 3-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Шўртан" (4:0) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов ўз фикрларини билдирди.



"Бугунги ўйинга тайёргарлик жараёнида "Хоразм"га стандарт вазиятлар яратиб бермасликни шогирдларимга уқтиргандим. Афсуски тўртта гол ҳам стандарт вазиятдан урилди. Сониялик концентрацияни йўқотилиши туфайли хатоларга йўл қўйдик. Аламлиси футболчимиз қизил карточка ҳам олди. Таркибимизда футболчилар танқислиги бор. Ноиложликдан 2002-2003 йилда туғилган болларни майдонга тушираяпмиз. Улар тайёр эмаслиги кўриниб турибди. Ҳимоячилардан Рўзимбой Аҳмедовга алоҳида эътибор қаратишни айтгандик. Тажрибали ҳужумчига қарши ёш ҳимоячиларимиз муносиб қаршилик кўрсата олишмади.

Таркибимизга қўшилган футболчилар про лига савиясидан паст. Ўтган йил U-18 чемпионатида ўйнашган, улар хали тайёр эмас. Афсуски трансферларга қўйилган тақиқ туфайли бунга мажбурмиз.

Молиявий ҳолатимиз ёмон эмас, чунки футболчиларимизнинг кўпи ёш ва уларнинг маоши катта эмас. Шу боис клуб бу борада қийинчилик йўқ.

Олдин клубимизда ишлаб кетган хорижлик мураббийнинг қарздорлиги туфайли янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш учун тақиқ қўйилган. Бош ҳомий ва клуб раҳбарияти ўша қарзни узишга ҳаракат қилишмоқда. Агар тақиқ олиб ташланмаса кейинги ўйинларда кимлар билан ўйнаймиз хайронман.

Кейинги турда "Олимпик" билан ўйнаймиз. Захирамизда бор йўғи икки футболчи қолмоқда. Афсуски майдонда футболчилардан бор кучи билан ўйнамасликни илтимос қиляпмиз. Сабаби захирадан майдонга тушадиган футболчи йўқ, бундан ташқари кейинги ўйинга чарчаб қолмасликлари керак.

Мақсадимиз имкон қадар ўрта ўринларда юриш. Кучли бешликка киришга уринамиз. Ўйинлар жуда қийин кечмоқда", - дейди Асрор Алиқулов.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика