UZ

Сўнгги янгиликлар

20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  22 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:20А Серия. "Ювентус" - "Аталанта" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  5 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  8 19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0 19:16МЮ Аморим қўл остида жуда ёмон натижалар қайд этмоқда  8 18:59Расман: "Вест Хэм"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди  3 18:28АПЛ. Фернандеш пенальтидан гол ура олмаган ўйинда "Манчестер Юнайтед" мағлуб бўлди  44 18:13ЛаЛига. "Атлетико" - "Реал". Мадрид дербисини кимлар асосий таркибда бошлайди?  40 17:52Усмон Дембеле: "Барселона"да кўп жароҳат олардим. Ҳозир танам профессионаллашди"  0 17:24Шешко "Юнайтед"даги дебют голини урди  1 17:14"Навбаҳор" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  2 16:45"Андижон" ўз уйида ОКМКни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 16:21"Ливерпуль" ва "Манчестер Сити" "Бавария" юлдузи учун 100 млн фунт сарфлашга тайёр  9

Асрор Алиқулов: "Қўқон-1912"га қарши дуранг унчалик ҳам ёмон натижа эмас" Янгиликлар

Асрор Алиқулов: "Қўқон-1912"га қарши дуранг унчалик ҳам ёмон натижа эмас"

Бугун Про лиганинг 22-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" ва "Машъал" жамоалари ўртасидаги ўйиндан кейин меҳмонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйин ҳақида

- Қўқонликларни ўрганиб чиққандик. Бугунги асосий мақсадимиз ғалаба қозониш эди. "Қўқон-1912" жамоасига қарши ўйинлардаги натижамиз унчалик ҳам яхши эмас. "Қўқон-1912" бугун қарши ҳужумларга таяниши тахмин қилинганди. Камроқ тўп йўқотишни режалаштиргандик. Аммо барибир гол қўйиб юбордик. Иккинчи бўлимда керакли кўрсатмаларни бердик.Ўйлайманки, иккинчи таймда йигитлар борларини беришди. Ўйин охирига яқин гол уришни уддаладик. Охирги секундларга қадар кимдир ғалабани илиб кетиши мумкин эди. "Қўқон-1912"га қарши дуранг унчалик ҳам ёмон натижа эмас. 

- Иккинчи бўлимда Нурмуҳаммад Тошпўлатовни майдонга туширдингиз, аммо 20 дақиқа ўтмасдан у яна захирага олинди. Бунга нима сабаб бўлди?

- Нурмуҳаммад Тошпўлатов жамоага олинганда унда жароҳат бор эди. Машғулотларда у ўсишга эришди, жароҳатини тиклади. Лекин Нурмуҳаммад бугунги ўйиннинг шижоати, темпига бироз киришиб кета олмади. Бизга гол керак эди. Шу сабабли тактик ўзгаришга қўл урдик. 

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика