UZ

Сўнгги янгиликлар

14:34Даҳшат! Ҳоланд мавсум бошидан бери АПЛдаги 11 та жамоадан кўпроқ гол урди  1 14:05Педри: "Биздан кутилаётган даражани кўрсатолмаяпмиз"  1 13:33"Реал" собиқ футболчиси инсултни бошдан ўтказди  0 13:04ОЧЛ 2. "Андижон" – "Ал Ҳалдия" баҳсига ҳакамлар тайинланди  4 12:35Ўзбекистонда трансфер ойнаси қачон очилади?  2 12:08Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Нефтчи" – ОКМК учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулосасини эълон қилди  11 11:43Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Филиппинга йўл олади  0 11:11Игорь Сергеев "Қизилқум"га қарши ўйин, пенальти тепиш сири ва терма жамоада бу ишни амалга ошириш имконияти ҳақида гапирди  3 10:55Бруну Фернандеш ТОП-5 га кириб олди  3 10:28Ўсмирларимиз бугун ЖЧ иштирокчисига қарши майдонга тушади  3 10:00"Барселона" қишда ҳеч ким билан шартнома имзоламайди  0 09:27ЖЧ U-20. Энг яхшилар аниқланди  0 08:41Н'Голо Канте навбатдаги хайрияга қўл урди  2 08:12Пролига. Бугун марказий учрашув бўлиб ўтади  1 07:40"Пахтакор" "Қизилқум"ни йирик ҳисобда мағлуб этган баҳсдан ФОТОГАЛEРEЯ  4

Асрор Алиқулов: "Охиригача курашишни мақсад қилганмиз" Янгиликлар

Асрор Алиқулов: "Охиригача курашишни мақсад қилганмиз"

Про лиганинг 22-туридан ўрин олган "Машъал" – "Хоразм" (1:0) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов ўз фикрларини билдирди.

- Барча мухлисларимизни ғалаба билан табриклайман. Ўйиндан аввал "Хоразм" ёпиқ ўйин намойиш этишини кутгандик. Шу сабабдан кўпроқ қанотлар орқали ҳужум қилишни мақсад қилгандик ва бир нечта хавфли вазиятлар яратдик, аммо рақиб зич ҳимояланди ва вазиятлардан унумли фойдаланишга имконият бермади. Иккинчи бўлимда ҳам ўйин сценарийси ўзгармади. Биз иккинчи бўлимда гол урдик ва ҳисобда олдинга чиқиб олдик. Ғалаба барибир ғалаба.

- Катта эҳтимол билан кейинги мавсумда ҳам "Машъал"да қоласиз? Жамоанинг ўйин услубига ва сизнинг ғояларингизга мос келадиган футболчиларни жамоага жалб этиши ниятингиз борми?

- Албатта. Ўзингиз кўрдингиз мавсум давомида турли хил жамоаларга қарши ўйнадик. Кимдир зич ҳимояланиб олади, Кимдир эса юқори прессинг қўллайди. Индивидуал маҳорати кучли футболчиларни жамоага жалб этиш мақсадимиз бор.

- Ўтиш учрашувида "Шўртан"га жамоасига ўйин ўтказадиган бўлдик. Воҳа дербисидан нималар кутмоқдасиз?

- Дербида иштирок этиш ҳар доим оғир ва ўтиш ўйинларида хато кечирилмайди. Охиригача курашишни мақсад қилганмиз.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика