UZ

Сўнгги янгиликлар

22:15Ла Лига. "Барселона" "Камп Ноу"га қайтишини йирик ғалаба билан нишонлади, Ферран Торресдан дубль!  31 22:07Қувондиқ Рўзиев: "Икром билан яқин дўстмиз. Ҳиссиётларимизни ушлаб тура олмадик"  0 21:58АПЛ. "Ноттингем Форест" "Ливерпул"ни тор-мор этди, "Фулхэм" "Сандерленд"дан устун келди ва бошқа натижалар  18 21:46Жамшид Искандеров: "Бир ҳафтада иккита кубок кўтариш ёқимли"  7 21:31Бундеслига. "Бавария" 2 та гол ўтказиб, 6 та гол урди, "Боруссия Д"да жанговар дуранг ва бошқа натижалар  2 21:24Виталий Левченко Ўзбекистон чемпиони бўлган тўққизинчи хорижлик мураббий бўлди  6 20:51Манба: "Нефтчи" футболчилари бугунги ғалаба учун 3 ҳисса мукофот пули, чемпионлик учун машина ва хонадонга эга бўлади  16 20:15Максим Шацкихнинг янги жамоаси маълум  15 19:36АПЛ. "Челси" меҳмонда ишончли ғалабага эришди   7 18:47"Истиқлол" — йил стадиони!  11 18:39Алишер Одилов: "Хато қилишга ҳаққимиз йўқ эди. Бугун бутун водий бирлашди"  11 18:20Илёс Зейтуллаев: "Бешинчи ўринни олиш учун узоқ йўлни босиб ўтдик"  2 18:15Суперлига-2025. "Нефтчи" олти карра Ўзбекистон чемпиони  249 18:00"Сўғдиёна" – "Бунёдкор" учрашувидан кейинги матбуот анжуманида Иван Бошкович фақат битта фикр билдирди  3 17:35Камбэк яқин: Погба бугун "Монако" сафида майдонга тушиши мумкин  2

Асрор Алиқулов: "Мухлислар рақиб жамоа манзилига ҳақорат ишлатиши керак эмас" Янгиликлар

Асрор Алиқулов: "Мухлислар рақиб жамоа манзилига ҳақорат ишлатиши керак эмас"

Про-лиганинг 19-тури доирасидаги "Андижон-SGS" - "Машъал" баҳсидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов матбуот анжуманида қатнашди.


Ўйин ҳақида

- Биринчи бўлимда икки тўп фарқи билан ҳисобда олдинга чиқдик. Иккинчи таймда яна кўпроқ гол урамиз деб чиққандик. Танаффусда хато қилмасликни йигитларга уқтирдим, аммо барибир хатоларга йўл қўйдик. Охирги секундларда пенальти сабаб ғалабани қўлдан чиқардик.

- "Машъал" жамоаси ҳужумчилари жуда кўп вазиятларни очиқдан очиқ кўкка совуришди. Бунқа қандай муносабатдасиз?

- Бу биринчи навбатда футболчиларнинг ўз касбига профессионал ёндошмагани. Бунинг натижасида охирги дақиқаларгача босим бизда сақланиб турди ва ғалабани бой бердик. Албатта, жамоамиз ёш. 

- Пенальти қўйилган вазиятда қизил карточка бормиди?

- Бу вазиятга ҳакамлар яқинроқ эди. Ўша вазиятда ён ҳакам пенальтига ишора қилди. Бу ҳолатни ҳали кўрмадим. Шунга бир нарса дейиш қийин.

- Жамоани Суперлигага олиб чиқиш режаси йўқми?

- Бу йилдан ҳомийимиз ўзгарди. Жамоа ва академияни кучайтириш мақсади бор. Кейинги йиллардан каттароқ мақсадлар қўямиз ва албатта Суперлигага чиқиш вазифаси ҳам жамоа олдига қўйилади.

- Жамоа ўйинидан қониқдингизми?

- Бугунги ўйиндан қониқмадим. Легионерларимиз ҳам ўзини кўрсата олмади. Очко йўқотдик.

- Бугунги натижада айбни ўз бўйнингизга ола оласизми?

- Албатта, ҳар доим шундай бўлган. Жамоанинг натижасига мураббий жавобгар. Биринчи ва иккинчи бўлимда жуда кўп вазият яратдик, аммо гол ура олмадик. Охирги секундда ҳам вазият яратдик. Ҳужумчи эса кераксиз қарор қабул қилди. 

- Учрашув якунида жамоа мухлислари орасида жанжал юзага келди. Бу вазиятда аслида нима бўлганди?

- Мухлисликда ҳам маданият бўлиши керак. Бироқ рақиб жамоа манзилига ҳақорат ишлатиш керак эмас. Биз меҳмондўст халқмиз. Рақиб мухлислари ўйин давомида бизни ҳақорат қилишгани учун ўйиндан сўнг нега бундай қилишганини сўрадим. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика