Асрор Алиқулов: "Кубок учрашувига U-21 жамоасидан кўпроқ футболчи жалб қилдик. Лекин..."
		
		14 май 20:36
        Янгиликлар	
	 
				 
				Асрор Алиқулов: "Кубок учрашувига U-21 жамоасидан кўпроқ футболчи жалб қилдик. Лекин..."
Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичи 3-туридан ўрин олган "Машъал" - "Олимпик" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов фикрларини билдирди.
			"Кубок учрашувига U-21 жамоасидан кўпроқ футболчиларни жалб қилдик. Лекин улар 2 кун олдин ўз чемпионатида ўйин ўтказган эди. Аксарият ўйинчилар ҳали тикланиб олмагани сезилди. Биринчи бўлимда ўйинга киришиб кетишга қийналишди. Ҳисобда ортда қола бошладик. Иккинчи бўлимда айрим асосий таркиб футболчиларини туширдик. Устунлик бизнинг томонга ўтди, якунда 2 та тўп киритдик. Дилшод Раҳматуллаевни захирага олиб ёшларни майдонга туширдик. "Машъал" жамоасини Ўзбекистон Кубогининг кейинги босқичига чиққани билан ҳаммани табриклайман",- дейди Асрор Алиқулов.
Ўхшаш янгиликлар
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар