UZ

Сўнгги янгиликлар

16:40U-19 чемпионати. "Пахтакор" финалда "Насаф" билан рўбарў келмоқда  2 16:29"Бухоро" – "Нефтчи" учрашувидаги четлатиш тўғри қарорми? Суперлиганинг 28-туридаги ҳакамлик таҳлили  2 16:07"Барселона" ёзда "Боруссия Д" ҳимоячиси билан шартнома имзолашга ҳаракат қилади  0 15:40Меҳди Ҳошимнажот: "Кўпчилик Миср финалга чиқади деб ўйлаганди"  5 15:13Суперлига. 29-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  9 14:53Меҳди Моҳеби: "Умид қиламанки, CAFA турниридаги ҳолат такрорланмайди"  3 14:36Вирц ёзда "Реал"га ўтадими?  1 14:08Парротт Ирландия терма жамоасининг ноёб ўйинчисига айланди  2 13:39U-19 чемпионати. "Машъал" "Бунёдкор"ни мағлуб этиб, 3-ўринни қўлга киритди  1 13:21Ўруновнинг клубдоши: "Эрон бошқа жамоа, ука"  20 12:54Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Эрон асосий таркибида йўқотиш  0 12:37Эксперт фикри. Санжар Турсунов: "Шу руҳда давом этсак Миср ҳам, бошқа рақиблар ҳам қўрқинчили бўлмайди"  5 12:10Самуэле Инасио: "Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати мен учун мундиал олдидан тажриба бўлди"  2 11:50Ўзбекистонлик ҳакамлар Бразилия – Франция учрашувида ишлайди  4 11:20МЮ Харри Магуайр бўйича якуний қарорга келди  4

Асрор Алиқулов: "Кўп вазиятлар яратдик, лекин гол уришга келганда муаммога йўлиқдик" Янгиликлар

Асрор Алиқулов: "Кўп вазиятлар яратдик, лекин гол уришга келганда муаммога йўлиқдик"

Суперлига 24-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Сўғдиёна" (1:2) учрашувидан сўнг ғузорликлар бош мураббийи Асрор Алиқулов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Бугунги баҳс нақадар қийматли эканини ҳаммамиз тушуниб тургандик. Афсус, ютқазиб қўйдик. Футболчиларимиз охиригача курашишди фақат омад келмади. Кўп вазиятлар яратдик, лекин гол уришга келганда муаммога йўлиқдик.

- Жамоани яқинда қабул қилиб олдингиз. Футболчиларда сиз кутган ўйинни намойиш қилишга ҳаракат сезилдими?

- "Шўртан" ҳар бир учрашувда курашиб келмоқда. Жонкуярлик, ўйинга ўзини бағишлаш борасида жамоамиз футболчиларида муаммо кўрмаганман. Бугун ҳам барча қўлдан келганча борини берди. Ўз омадимизни кўпроқ рақиб томондан изладик, фақат олдинга ўтганда ҳимояни ҳам ўйладик, негаки рақиб қарши ҳужумда бизни жазолаши мумкин эди. Баҳс якунида Жасур Ҳакимовни майдонга туширдик. Мақсадимиз гол уриш эди.



- Бекзод Сувоновга бугун 6 дақиқа вақт берилди. Бу кам эмасми?

- Биз ўйиндан келиб чиққан ҳолда ўзгаришларни амалга оширамиз. Бекзоднинг тезкор эканлигини инобатга олиб қатотда ёрдам беришига умид қилгандик. Лекин бугун унинг ҳам омади келмади.

- Темур Мамасиддиқовда кўплаб имкониятлар бўлди, лекин уни қўллайдиган жамоадош кўринмаяпти.

- Мамасиддиқовда дриблинг яхши, у рақибларни алдаб ўтишни хуш кўради. Албатта, у ҳам ҳали ўзини кўрсатади.

- "Шўртан" энг яқин таъқибчисидан 9 очко ортда боряпти. Футболчилар билан учрашувда ёки суҳбатлашганда уларнинг нигоҳида тушкун кайифят сезиляптими? 

- Тўғрисини айтсам, сезиляпти. Биз эса ўйинчиларни тезроқ руҳий тушкунликдан чиқариб олишимиз керак. Биз учун ҳар бир учрашув финалга тенг бўляпти. Чиндан ҳам 9 очко катта фарқ. Буни қисқартириш йўлида ишлаймиз.

- "Шўртан"га келишингиз қандай рўй берди? Адашмасак "Машъал" билан шартномангиз бор эди.

- Биласиз, бунгача "Машъал" U-21 жамоасини бошқариб келаётгандим. "Шўртан"дан таклиф бўлгани ҳақида хабар топгач, келиб ишлашга рози бўлдим. Бу ўринда мени тўғри тушунгани учун "Машъал" бош директори Илҳом Қурбоновга раҳмат айтаман. "Шўртан" ҳам мен учун бегона эмаслигини ҳамма билади.



Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика