Асрор Алиқулов: "Иккинчи таймда кўрсатган ўйинимиз учун уялишимиз керак"
09 апр 2022 21:52
Янгиликлар
Асрор Алиқулов: "Иккинчи таймда кўрсатган ўйинимиз учун уялишимиз керак"
Ўзбекистон Кубоги 1-туридан ўрин олган "Турон" – "Шўртан" (4:1) ўйинидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов матбуот анжуманида қатнашди.
- Ўйин ҳақида
- Иккинчи таймда кўрсатган ўйинимиз учун уялишимиз керак. Ҳимояда жуда тартибсиз ўйнадик, шу боис "Турон" қаршу ҳужумда бизни жазолади. Иккинчи таймда футболчиларимизни умуман таниб бўлмади. Бошқа бу ҳолатни такрорламаслигимиз лозим. "Турон"ни ҳақли ғалаба билан табриклайман!


- "Шўртан" кейинги икки ўйинни ўз майдонида ўтказади. Жамоангизнинг гуруҳдан чиқиш имкониятини қандай баҳолайсиз?
- "Андижон II" ёш жамоа. "Олимпик" устидан ғалаба қозонибди. Энди ўйнинни кўриб чиқиб, таҳлил қиламиз. Гуруҳдан чиқиш учун охиригача курашамиз. Бугунги кўрсатган ўйинимиздан мураббий сифатида умуман қониқиш ҳосил қилмадим. Ўйинимизни тезда тартибга солишимиз ва кейинги баҳсга ҳозирлик кўришимиз керак.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар