Асрор Алиқулов: "Бугун аввалги ўйиндан фарқли тарзда руҳий томонлама ютқаздик"
02 апр 23:52
Янгиликлар
Асрор Алиқулов: "Бугун аввалги ўйиндан фарқли тарзда руҳий томонлама ютқаздик"
Ўйин ҳақида
- Биринчи навбатда "Пахтакор"ни ғалаба билан табриклаймиз. Қолдирилган ўйин бўлса ҳам бу аслида мавсум старти эди. Мухлислардан бугунги натижа учун узр сўраймиз. Камчиликларимиз кўриниб қолди. Кўп жиҳатлар бўйича "Пахтакор"га ютқаздик.
- Баъзи жамоалар "Пахтакор"дан ҳайиқиб майдонга тушишади. Бугун руҳий устунлик мезбонларга устунлик бердими?
- Тўғри айтаяпсиз, бу руҳият билан боғлиқ. Биринчи ўйинимизда ҳам ҳаяжон сезилганди. Бугун аввалги ўйиндан фарқли тарзда руҳий томонлама ютқаздик. Айрим футболчиларга тажриба етишмади.
- Салифуни эрта алмаштирилишига сабаб нима? У қанчалик мавсумга тайёр?
- Салифуда жисмоний томонлама муаммолар бор. Бугун мезбонларнинг тезкор футболчиларини ёпишда улгурмай қолди. Шунингдек, унда жароҳат ҳам бор эди.
- Кейинги ўйин жамоанинг руҳий босимдан олиб чиқиб кетиш учун қандвй ишларни амалга оширмоқчисиз?
- Кўриб чиқиб, хулосалар қиламиз. Кейинги ўйин "Андижон" билан, уларга тўлиқ қаршилик кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Бугун кўп футболчиларимизда ўйинга руҳан тайёр эмаслиги кўриниб қолди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" "оловли" ўйинда Мбаппе ва Беллингемнинг голи эвазига "Барселона"ни мағлуб этди
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" марказий тўқнашувда ОКМК билан дуранг ўйнади
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Рўзиқул Бердиев: "Нефтчи" чемпион бўлса, қаҳрамонларни майдондан излаш керак эмас. Менинг ҳолатимга тушиб кўрсангиз биласиз"
Фикрлар