UZ

Сўнгги янгиликлар

13:30U-20 Осиё Кубоги саралаш босқичига қуръа ташланди: Ўзбекистон Иордания ва Баҳрайн билан бир гуруҳда  0 13:01Игорь Сергеев: "20 та гол уриш керак бўлса-ю, вазифани бажариб, диванга ёнбошлаб олиш мумкин, бироқ..."  1 12:49Сергей Лушчан: "Жиянов ва Одиловда имтиҳон бор, Аҳмедовда жароҳат"  1 12:40"Насаф" "Қизилқум"га ҳеч қандай имкон қолдирмаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 12:24Темур Мамасиддиқов: "'Пахтакор" юқори зонага кўтарилиб ўйнашини яхши билардик"  0 12:19Суперлигада биринчи истеъфо?!  11 12:07Умар Адҳамзода: "Вазифа – чемпионлик. Мавсум аввалида ҳам шундай эди, ҳозир ҳам шундай. Бу йўлда учта рақобатчимиз бор"  1 11:55"Қўқон-1912" "Хоразм" устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 11:40Шаҳзод Азмиддинов: "Ўн киши ҳимояда ётиб олгандан кейин, бундай мудофаани ёриб ўтиш қийин"  2 11:25Тарихий ютуқ: Арне Слот Англия чемпионатида ғолиб чиққан биринчи нидерландиялик мураббий бўлди  2 10:56Ўзбекистон кубоги. Бугун гуруҳ босқичи якунига етади  0 10:46Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида «Реал»ни ким бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  11 10:17«Ал Ҳилол» ТОП ҳужумчининг трансфери бўйича музокараларни бошлади  0 09:45Анчелоттининг келажаги маълум  4 09:18Sofascore. Кечаги учрашувда Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  0

Асрор Алиқулов: "Бизда икки қанот бирдай ишламаяпти" Янгиликлар

Асрор Алиқулов: "Бизда икки қанот бирдай ишламаяпти"

"Пахтакор"га қарши Суперлиганинг 5-тур ўйинидан (1:3) сўнг "Қизилқум" устози Асрор Алиқуло матбуот анжуманида иштирок этди.

Асрор Алиқулов: "Рақибга қарши босим уюштириш услубини танлагандик, аммо босим натижасида гол ўтказиб юбордик. Майдонда ҳаракатланишда ҳам сусткашликка йўл қўйдик. Рақиб биздан тезроқ фикрлаган ҳолда ҳаракат қилди. Ўйин давомида ҳимоядан қарши ҳужумга ўтишни мақсад қилгандик. Иккинчи бўлимда 10 киши бўлиб қолдик, бу ҳам ўз таъсрини ўтказди. Шунга қарамасдан,  босим натижасида гол урдик".


— "Қизилқум"нинг "Пахтакор"га қарши ўйинлардаги муваффақиятсиз ўйинларига сабаб нима?

— Жамоа ҳали янги. Аксарият жамоада қолган футболчилар ўтган йил захирада қолган. Бугун хатоларимиз эвазига гол ўтказиб юбордик. Ҳали бир жамоа бўлиб шаклланишимиз учун вақт керак. Лекин Суперлига кутиб турмайди. Ҳали кўп ишлар олиб боришимиз керак.


— Ҳужумчилардан кўнглингиз тўляптими? Жамоа кутилганидан кам гол урмоқда?

— Мавсум аввалида Холтўраев имкониятларимизга мос келгани учун таркибга жалб қилгандик. Мбаоманинг жамоага киришиб кетиши ҳам қийин бўлмоқда. Бугун у гол урди, кейинги ўйинларда муваффақият кутиб қоламиз. Ҳужумларимиз Кенжабоев ва Холтўраев асосида ташкил этилмоқда. Бизда икки қанот бирдай ишламаяпти. Жамоавий ўйин жиҳатдан оқсаяпмиз. Бир маромда ўйин олиб боролмаяпмиз. Марказда ҳам муаммолар етарлича. Ҳали кўп ишлар олиб беришимиз керак.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика