UZ

Сўнгги янгиликлар

16:26МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қирғиз Республикасидан устун келди  0 16:02Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор". Таркиблар маълум  2 15:55"Манчестер Юнайтед" Аморимга мавсум охиригача вақт беришга тайёр  0 15:30Фабио Каннаваронинг охирги иш жойидаги маоши қанча эди?  7 14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  2 14:26"Барселона"нинг ЕЧЛ доирасидаги навбатдаги уй учрашуви қаерда ўтиши маълум  1 13:54"Нефтчи" Абдураимов ва Иванков билан бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб қилиши лозим — ПФЛ  4 13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  2 13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  4 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  8 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   2 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  2 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  27 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  1

Асрор Алиқулов: "Биз таклиф қилган футболчилар клубимиз чорловини охирги ўринга қўйишди" Янгиликлар

Асрор Алиқулов: "Биз таклиф қилган футболчилар клубимиз чорловини охирги ўринга қўйишди"

Про лиганинг 1-тури доирасида бугун яна бир учрашув ўтказилди. Ғузорда "Шўртан" - "Турон" жамоалари ўзаро тўқнаш келди (1:2). Учрашувдан сўнг майдон эгалари бош мураббийи Асрор Алиқулов фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бугунги баҳсга "Турон" жамоасининг кучли ва кучсиз томонларини ўрганиб чиқиб режа тузган эдик. Яккакурашларда футболчиларнинг имкониятларини ҳисобга олдик. Биз гол урганимиздан сўнг рақиб бир киши кам бўлиб қолгач футболчилар бўшашишди. Шунинг эвазига ғалабани қўлдан бой бердик. Улар дарвозамизга иккита тўп киритишга эришишди", - дейди Асрор Алиқулов. 

- Голдан кейин ўйин суратини тушириш мураббийнинг кўрсатмасимиди? 

- Бундай кўрсатма берилмади. Барибир улар шошишди. Тўпни ўзимизда кўпроқ ушлашимиз керак эди. "Турон" оддий вазиятдан гол уриб кетди. 

- Муҳриддин Зоировнинг ўйин давомидаги ҳаракатларига қандай баҳо берасиз?

- Мушакларида муаммо бўлиши мумкин. Лекин жиддий жароҳат йўқ. Ўйинига келадиган бўлсак, ҳаракат қилмоқда. У бундан ҳам яхши ҳаракат қила олади. 

- Ўтган йили "Шўртан" муаммолар гирдобида қолганди. Бу йил сиз йиғган таркиб ғузорлик мухлисларга нимани ваъда бера олади?

- Биз таклиф қилган футболчилар клубимиз чорловини охирги ўринга қўйишди. Бир нечта вариантлар ўхшамаган ҳолда келишлигини айтишди. Шароитимизга рози бўлган футболчилар билан жамоани тўлдирдик. Бугунги ўйинимиз билан юқори ўринларга ҳаракат қилишимиз шарт. Ҳеч кимдан кам эмасмиз. 

- Раҳбарият томонидан сиз сўраган футболчилардан нечтаси олиб берилди?

- Раҳбарият молиявий талабни айтади, шунга яраша футболчиларни жалб қиламиз. "Шўртан" яхши ўйин кўрсатса футболчиларимизга қизиқиш ортади. Ҳозирги ҳомийимиз ҳам қараб турмаяпти. Насиб қилса, бир икки йилда бу футболчилар яхши савияга чиқади.





Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика