UZ

Сўнгги янгиликлар

13:17"Машъал" "Бухоро" билан ўйиндан олдин 2 нафар йўқотишга эга  0 12:57Аҳрор Рисқуллаев Суперлигада юбилей ўйинини бошқарди  3 12:34Уругвайнинг асосий футболчилари Ўзбекистонга қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  4 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  8 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  20 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  9 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  15 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  10

Асрор Алиқулов: "Андижон" майдонида қисқа паслар билан ўйнаш қийин" Янгиликлар

Асрор Алиқулов: "Андижон" майдонида қисқа паслар билан ўйнаш қийин"

Про лиганинг навбатдаги туридан ўрин олган "Андижон" - "Шўртан" (2:1) учрашувидан сўнг ғузорликлар бош мураббийи Асрор Алиқулов фикрлари билан ўртоқлашди.





"Аввало мухлисларни бугунги байрам ва ғалаба табриклайман. Учрашувга тўхталадиган бўлсам, тайёргарлик жараёнида рақибнинг кучли томонларини ҳисобга олгандик. Буни барча билади. Кўпчиликка сир эмасди. Стадандарт вазиятларда бўйдор футболчилари хавфли. Якка курашларда уларга етарлича қаршилик кўрсата олмадик. Биринчи бўлимда ўйинни яхши бошладик. Аммо бу кўпга чўзилмади. Ўйинни назоартини рақибга топширилди. Айрим футболчиларим кўрсатмаларни тўғри бажара олмади. Қайсидир маънода қўрқоқлик қилдик, десам ҳам бўлади. Босимга чидай олишмади. Иккинчи бўлимда яхши ўйин кўрсатишди. Аммо якунда барибир рақиб стандарт вазиятдан гол уриб кетди",- дейди Асрор Алиқулов.

- "Андижон" бугун 2та голни ҳам стандарт вазиятдан уриб кетди. Бунга қандай изоҳ бера оласиз?

- Иккинчи қаватда ўйнай оладиган футболчиларнинг барчасини майдонга туширдик. Тан олиш керак, ҳаммаси ҳам юқорида ўйнай олмайди. Рақибнинг бу борада устунлиги сезилиб турди. 

- "Шўртан" бир неча йилдан бери Про лигада ўйнаб келмоқда. Жамоанинг Суперлигага чиқиш мақсади йўқми?

- Охирги икки йилда трансфер таъқиқи остида ишладик. Клуб ўтган йили ўз олдидаги қарздорликларни тўлаб берди. Янги хомий аввалги раҳбариятнинг қарзларини қоплади. Бу йилдан янги футболчиларни олишни бошладик.

-  "Шўртан" сўнгги 15 дақиқада рақиб жарима майдончаси ичида ҳаракат қилди. Буни биринчи бўлимда амалга оширишни имкони бўлмадими?

-  Биринчи бўлимда ҳам ҳаракат қилдик. Ҳужумларимизни кенглик орқали амалга оширишга уриндик. Футболчиларимизга тажрибасизлик панд беряпти. Боз устига бу майдон "Андижон" услубига мосдир. Қисқа паслар орқали ўйин кўрсатиш қийин. 

- "Андижон" сиз кутган ўйинни кўрсатдими?

- Қайсидир вазиятларда биз имконият бердик. Биринчи бўлимда "Андижон" истаганини қилди. Кўп ҳолатларда иккинчи қаватда тўпни ололмадик. Агар тўпни олиб қўйганимизда ҳужум қилиш имкони бўларди. 

- Ҳакам ўйинга етарлича вақт қўшдими?

- Учрашув бош ҳаками футболчини ётган ҳолатини ҳисобга олмади. Жиддий жароҳатдек кўрингани йўқ. Сизнингча ҳакам буни ҳисобга олдими?

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика