UZ

Сўнгги янгиликлар

00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  0 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  18 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  7 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  5 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  2 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  45 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  22

Асқар Умаров: "Зомин" билан ПРО-Лига йўлланмасини қўлга киритмоқчимиз" Янгиликлар

Асқар Умаров: "Зомин" билан ПРО-Лига йўлланмасини қўлга киритмоқчимиз"

Хабарингиз бор, мамлакатимизда ПРО-Лига чемпионатидан кейинги ўринда турадиган Биринчи лига турнири ҳам яқинда старт олди.

Куни кеча мусобақасининг 4-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Бунгача мағлубият нималигини билмай келаётган Наманганнинг "Навбаҳор-Фарм" жамоаси Зоминда тўхтатилди.  Гарчи учрашувда биринчи бўлиб, Рашид Ғофуров шогирдлари ҳисобни очган бўлсада, кейинчалик зоминлик футболчилар ирода кўрсатиб икки бор наманганликлар дарвозасига тўп киритиб, ғалабани ўз томонига оғдириб юборишни уддалади. Мазкур учрашув якунига етгач,  "Зомин" бош мураббийи Асқар Умаровдан интервью олдик.

-  Асқар ака, аввало қўлга киритилган ғалаба билан табриклаймиз. Ўйин ҳақида нима дейсиз? 

- Учрашув жуда ҳам кескин курашларга бой тарзда кечди. Айниқса биринчи бўлиб, наманганликлар ҳисобни очганидан кейин жамоамиз асосий эътиборини тезроқ жавоб тўпини киритишга қаратди. Табиийки меҳмонлар ҳам ҳисобни ушлаб қолиш мақсадида, ҳимояда бехато ўйнашга интилди. Лекин барибир шогирдларим ўз иродаларини намойиш этиб, ғалаба қозондик. Яратганга шукур, ўз майдонимизда мухлисларимизни хурсан қилдик. 

- Ғалаба келтирувчи гол иккинчи бўлимнинг сўнгги қўшимча дақиқасида киритилди. Бундай натижадан кейин шогирдларингизга ортиқча эътироз бўлмаса керак? 

- Йўқ,  футболчилар майдонга чиқиб борини беришди. Берилган кўрсатмаларимизни тўғри бажаришга интилди. Мухлисларимизнинг ҳам охиригача қизғин қўллаб-қувватлаб бориши менимча жамоамиз катта далда бўлди. Футболчиларни руҳиятига ижобий таъсир ўтказмасдан қолмади. Бунинг учун стадионга ташриф буюрган минглаб ашаддий ишқибозларимизга миннатдорчилик билдираман. 

- Маълум муддат ўтиб яна "Зомин" жамоасига қайтдингиз. Клубда аввалги йилларга нисбатан қандай ўзгаришларни кўрмоқдасиз? 

- Шароитлар сезиларли даражада ижобий томонга ўзгарган дея оламан. Клуб раҳбарияти барча шароитларни яратиб бермоқда. Стадионимиз янгитдан таъмирдан чиқарилди. Майдонннинг холати яхши. Ойлик маош ва мукофот пуллари ўз вақтида бериляпти. Фақат ишлаш керак холос. Олдимизга ПРО-Лига йўлланмасини қўлга киритиш вазифаси қўйилган. Фурсатдан фойдаланиб, жамоага шундай ажойиб шароитларни яратиб бераётган туман ҳокимлигига ҳам чуқур миннатдорчилигимни билдириб қоламан. 

- Биринчи лигадаги рақобат хусусида нима дея оласиз? 

- Ўзига яраша рақобат бор бу чемпионатда ҳам. Жамоаларнинг кучи деярли тенг. ПРО-Лига йўлланмасига бўладиган кураш осон кечмайди. Бирор бир жамоани яққол ажратиб, фаворит дея кўрсатиш қийин. Биз олдимизга қўйилган вазифани уддалаш учун астойдил курашамиз. 

- Давралар оралиғида таркибни янада кучайтириш режангизда борми? 

- Ҳозирги таркибимиз ҳам ёмон эмас. Айрим етакчи ўйинчиларимиз жароҳат сабаб жамоага ёрдам бера олмаяпти. Марказий ярим ҳимоячи Турсунмурод Ҳамдамов билан ҳужумчи Марадона Сафаровни тез орада таркибга қайтишига умид қиляпмиз. Уларнинг фойдаси катта бўлади деган умиддаман. Албатта рақобатни янада кучайтириш мақсадида трансфер ойнаси очилса айрим футболчиларни таклиф этишни ҳам режалаштирганмиз. 

- Ўтган йили АГМК ёшлар жамоасида тўпурарлик маҳоратини намойиш  этган Камрон Абдулҳамидов жорий мавсум "Зомин"га кўчиб ўтганди. Аммо иқтидорли ҳужумчи ҳозирча сермаҳсуллик кўрсата олмаяпти. Бу нима билан боғлиқ? 

- Камроннинг тўпурарлик қобиляти борлигини билиб туриб, жамоага таклиф этганмиз. Аммо у ҳозирча жамоага тўлиқ мослашиб кета олмаяпти. Абдулҳамидовга имконият бермоқдамиз. Афсуски ҳозирча ўзини кўрсата олмаяпти. Лекин биз унга ишонамиз. Мавсум давомида кутилган сермаҳсулликни намойиш этади. Иқтидорли ҳужумчининг келажаги порлоқ. 

- "Навбаҳор-Фарм" бунгача чемпионатда фақат ғалаба қозониб келаётганди. Бу жамоа сизда қандай таассурот қолдирди?

- Наманганликлар таркиби иқтидорли футболчилардан ташкил топгани билиниб турибди. Уларнинг ўйин услуби ёмон эмас. Гарчи мағлубиятга учраган бўлсада,  жамоамизга жиддий қаршилик кўрсата олди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика