UZ

Сўнгги янгиликлар

11:50Ўзбекистонлик ҳакамлар Бразилия – Франция учрашувида ишлайди  0 11:20МЮ Харри Магуайр бўйича якуний қарорга келди  3 10:42Исроиллик футболчи 99 йилга футболдан четлатилди  7 10:15"Реал"нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин   1 09:47Футзал. Бугун 5-тур баҳсларига старт берилади  0 09:20"Оила футболдан муҳимроқ." Адвокат оилавий сабабларга кўра ҳал қилувчи ўйин олдидан Кюрасао терма жамоасини тарк этди  0 08:55Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  40 08:28Англия терма жамоаси 71 йиллик рекордни такрорлади  8 08:00"Йўқ, йўқ. Биз Криштиану билан кучлироқмиз" Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналдусиз терма жамоанинг ўйини ҳақида  18 07:27ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида финал учрашувида сенсация қайд этилди  2 02:57ЖЧ саралаши. Италия ўз уйида Норвегияга мағлуб бўлиб, ЖЧга йўл олиш масаласини кейинга қолдирди, Исроил Молдовани йирик ҳисобда таслим этди  12 00:58ЖЧ саралаши. Украина, Франция, Англия ва Сербия ғалабага эришди  4 00:10U-17 ЖЧ. Нимчорак финалга чиққан Ўзбекистоннинг бугунги машғулотларидан суратлар  2 23:33Роберт Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  3 22:32"Реал" Бундеслигада янги чап қанот ҳимоячиси топди  1

Асқар Умаров: "Турон"га қарши очиқ футбол намойиш этдик" Янгиликлар

Асқар Умаров: "Турон"га қарши очиқ футбол намойиш этдик"

Про-лиганинг 5-туридан ўрин олган "Зомин" - "Турон" (1:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Асқар Умаров матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Бугун қизиқарли ва очиқ ўйин гувоҳига айландик. Учрашув давомида устунликка ҳам эга бўлдик, бир қатор вазиятлар яратдик. Ўз имкониятларимиздан фойдалана олмаганимиз туфайли мағлубиятга учрадик. Лекин йигитлар бунинг ғалаба учун астойдил ҳаракат қилишди, бунинг учун уларга раҳмат айтаман. Хатолар устида ишлаймиз. Келаси ўйинларда ғалаба қозониб мухлислар олдида юзимизни ёруғ қиламиз деган умиддамиз.

- Ўтган мавсум Биринчи лигада ҳаракат қилган футболчиларнинг қанчаси сақлаб қолинди? Футболчиларингизга Биринчи лига ва Про-лига фарқи қай даражада сезилмоқда?

- Ўтган мавсумдаги таркибнинг 90-95 фоизи сақлаб қолинган. Йигитларда бу икки лига ўртасидаги фарқни сезганим йўқ. Барчалари имконият даражасида астойдил ҳаракат қилишмоқда. Ўйинлар давомида ўсиб борамиз ва керакли очколарни қўлга киритамиз деган умиддаман.

- Натижалардан келиб чиқиб таркибга янги футболчилар жалб этилиши мумкинми?

- Албатта, ҳозир биз тўлдирилиши лозим бўлган чизиқларни кузатиб бораяпмиз. Вазиятдан келиб чиқиб таркибга янги футболчиларни жалб этиш режамизда бор.

- Ўтган турда "Бухоро" билан сафардаги дуранг натижа туфайли мухлислар бугун ғалаба кутишаётганди. Мағлубиятни қандай изохласа бўлади?

- Бугун биз очиқ футбол намойиш этдик. Ўйин аввалида футболчиларга шу кўрсатмаларни бергандик. Рақиб ўз хатоларимиз эвазига голлар киритди. Изланишда, ишлашда давом этамиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика