Асқар Толибжонов - 70 ёшда!
13 мар 2024 17:03
Янгиликлар
Асқар Толибжонов - 70 ёшда!
Бугун Ўзбекистон футбол ассоциациясида таниқли футбол мутахассиси, бир неча йиллар давомида Терма жамоалар марказига раҳбарлик қилган Асқар Толибжоновнинг юбилейи муносабати тадбир бўлиб ўтди.
Унда ЎФА ва МОҚ раҳбарияти, фахрийлар, футболчилар ҳамда мутасаддилар иштирок этди.
Учрашув давомида Асқар Толибжоновнинг узоқ йиллик фаолияти ёдга олинди. Футболимиз ва терма жамоаларимизнинг ривожланишига қўшган ҳиссаси эътироф этилди. ЎФА Фахрийлар кенгаши раиси Тўлаган Исоқов футбол жамоатчилиги номидан табриклаб, узоқ умр ва сиҳат-саломатлик тилади.
Тадбир якунида миннатдорчилик рамзи сифатида эсдалик совғалари топширилди.






Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ ўтиш учрашувларига қуръа ташланди: "Реал" яна Моуриньюнинг "Бенфика"си билан ўйнайди!
ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"
ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум
Ўзбекистон терма жамоаси "Урарту"ни мағлуб этди