Аскер Нажафалиев ҳакамлик қилган сўнгги икки мавсумда "Қизилқум" ҳам, "Насаф" ҳам мағлубиятга учрамаган
01 апр 2023 12:41
Янгиликлар
Аскер Нажафалиев ҳакамлик қилган сўнгги икки мавсумда "Қизилқум" ҳам, "Насаф" ҳам мағлубиятга учрамаган
Бугун Coca Cola Суперлигасининг 4-туридан ўрин олган "Қизилқум" — "Насаф" учрашуви бўлиб ўтади.
Мазкур учрашувни Аскер Нажафалиев бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. 28 ёшли ҳакамга қанотларда Сардор Нишонбоев ва Санжар Шоюсупов ёрдам беради.
Қайд этиш жоиз, сўнгги икки мавсумда мазкур ҳакам ишлаган ўйинларда иккала жамоа ҳам мағлубиятга учрамаган. Жумладан, Нажафалиев "Қизилқум"нинг 4 та, "Насаф"нинг эса 3 та ўйинида фаолият олиб борган.
Эслатиб ўтамиз, "Қизилқум" — "Насаф" учрашуви бугун соат 18:15 да старт олади. Учрашувни матнли трансляция орқали ҳам кузатиб боришингиз мумкин.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
Фикрлар