UZ

Сўнгги янгиликлар

12:07Breaking! Сречко Катанец Ўзбекистон МТЖни тарк этди  124 11:31Рэшфорднинг агенти "Барселона" спорт директори Деку билан учрашди  3 10:56"Бунёдкор" Анталияга қандай таркиб билан йўл олди?  3 10:30Эшитдик-да! "Локомотив" билан шартнома қилган футболчилар Суперлигага қайтмоқда   13 10:05Ўзбекистон U-20 терма жамоаси бугун Қатар билан ўйнайди  0 09:35Тошкент клуби футболчиси "Қизилқум" сафига бориб қўшилди  1 09:10"Андижон" Туркияда 9 та назорат учрашуви ўтказади. Рақиблар орасида Норвегия жамоаси бор  1 08:30Про лига тўпурари клуби билан келишувни узайтирди  0 08:00Санъат Шихов "Бунёдкор" U-21 жамоасида иш бошлади  3 07:30"Навбаҳор"дан кетган футболчи Баҳрайн клуби билан шартнома имзолади   2 03:05ЕЧЛ. "Атлетико" "Байер" устидан иродали ғалаба қайд этди, "Ливерпуль" эса "Лилл"дан устун келди ва бошқа натижалар  11 03:00ЕЧЛ. Лиссабондаги ёмғирли драмада "Барселона" фантастик камбэк қайд этди!  210 01:20Жалолиддин Машариповнинг қанча муддатга сафдан чиққани маълум бўлди  14 00:52ЕЧЛ. "Аталанта"дан йирик ғалаба, "Монако" эса "Астон Вилла"ни мағлубиятга учратди  6 00:44Пеп Гвардиола: "Ҳусанов АПЛда ўйнашга тайёр. ЕЧЛда эса плей-оффга чиқиб олишимиз керак"  5

Асилбек Амонов: “Ҳеч бўлмаса Яманни ютишимиз шарт” Янгиликлар

Асилбек Амонов: “Ҳеч бўлмаса Яманни ютишимиз шарт”

Осиё чемпионатида иштирок этаётган “Қўқон-1912” жамоасининг дарвозабони Асилбек Амонов билан мусобақа таассуротлари ҳақида суҳбатлашдик.

– Асилбек сиз бундай йирик турнирларда олдин ҳам қатнашгансиз. Қатардаги таассуротларингиз қандай ?
– Мен қатнашган мусобақалар билан солиштирганда Қатардаги чемпионатда ташкилотчилик, футболчиларга яратилган шароитлар аъло даражада десам муболаға бўлмайди. Мен бундай шароитларни, бундай муҳитни ҳеч қаерда кўрмаганман. Стадионлар, кийиниш хоналари, майдонни сифати ҳаммаси аъло баҳога лойиқ.

– Иккита ўйинда жамоамизга нима етишмади деб ўйлайсиз ?
– Кореяга қарши биринчи ўйинимизда хакамнинг ғалати қарорлари болаларни руҳиятини издан чиқарди. Қачонки 10 киши бўлиб қолганимиздан кейин йигитлар ўзларига келишди. Қолаверса, корейслар бизни роса яхши ўрганишган экан. Ироқ билан ўйинда эса биз ўзимизнинг хатоларимиз эвазига ўйинни бой бердик. Тўғриси мусобақани бунча эрта тугатишимизни мен умуман хаёлимга ҳам келтирмаган эдим. Энди ҳеч бўлмаса Яманни ютишимиз шарт.

– Сизни нимага майдонда кўрмаяпмиз?
– Бу саволни яхшиси мураббийларимиздан сўрсангиз бўларди. Чунки кимни майдонга тушириш мураббийни иши. Лекин мен доим тайёр бўлиб турибман. Мусобақага келган барча 23 футболчи ўйинга тайёр туришибди.

- Бу йил “Қўқон-1912” жамоасига келган янги мураббийдан нималар кутяпсиз?
– Мурод ака жуда яхши инсон, ўз ишининг устаси. Ўйламанки, биз Мурод Исмоилов бошчилигида мухлисларимизни хурсанд қиламиз. Ўзим хам бу йил жамоамизнинг асосий таркибига киришга ҳаракат қиламан. Лекин бу осон иш эмас, сабаби бизда жуда тажрибали дарвозабонлар бор. Қўқонда ўринбосарлар жамоасининг ўйинлари хам қизиқарли бўлади. Чунки ўринбосарлар ўйинига хам жуда кўп мухлислар келишади. Биз эса уларни стадиондан хурсанд ҳолда қайтишларига харакат қиламиз.

Акрамжон Мамадалиев сухбатлашди.

Рейтинг: -7   

Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика