UZ

Сўнгги янгиликлар

11:41Мэйсон Маунт АПЛнинг бошқа клубига ўтади?!  0 11:10"Манчестер Сити" АПЛ стартига қадар таркибни қисқартирмоқчи  2 10:35Сергей Лушчан: "Мен фамилияга эътибор бермайман, ўйинчиларнинг ҳаракатини кузатаман"  5 10:13Миржалол Қосимов: "ФИФА кунлари жамоамиз фойдасига ишламади"  1 09:30Саудия Арабистони? Месси келажаги борасида бир қарорга келди  6 09:04Мирко Еличич: “Учрашувда омадимиз келмади, лекин ўйинимиздан қониқдим“  0 08:35Янги мавсум совриндорлари катта миқдордаги пулга эга бўлишади. ЎФФ Ижроия қўмитасининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди  3 08:02Суперлига. Бугун 13-тур давом эттирилади  2 07:40Суперлига. "Навбаҳор" ОКМК устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди, иккала жамоанинг биттадан голи ҳисобга олинмади  2 07:3040 ёшли Касорланинг голи “Овьедо“га 24 йиллик танаффусдан сўнг Ла Лига йўлланмасини қўлга киритишда ёрдам берди  8 03:46Сергей Лебедев: "Биз вақтни чўзганимиз йўқ"  1 02:00КЖЧ. "Интер" ва "Урава Ред Даймондс" ўртасидаги ўйин тақдирини 90+2 дақиқада урилган гол ҳал қилди  31 00:03"Арсенал" бир сабабга кўра "Реал"дан Родригони сотиб ололмаслиги мумкин  10 23:11КЖЧ. "Боруссия Дортмунд" ва "Мамелоди Сандаунз" ўртасидаги ўйинда еттита гол урилди  0 22:43Фоден мураббий бўлишни хоҳлайди  1

Асилбек Амонов: “Ҳеч бўлмаса Яманни ютишимиз шарт” Янгиликлар

Асилбек Амонов: “Ҳеч бўлмаса Яманни ютишимиз шарт”

Осиё чемпионатида иштирок этаётган “Қўқон-1912” жамоасининг дарвозабони Асилбек Амонов билан мусобақа таассуротлари ҳақида суҳбатлашдик.

– Асилбек сиз бундай йирик турнирларда олдин ҳам қатнашгансиз. Қатардаги таассуротларингиз қандай ?
– Мен қатнашган мусобақалар билан солиштирганда Қатардаги чемпионатда ташкилотчилик, футболчиларга яратилган шароитлар аъло даражада десам муболаға бўлмайди. Мен бундай шароитларни, бундай муҳитни ҳеч қаерда кўрмаганман. Стадионлар, кийиниш хоналари, майдонни сифати ҳаммаси аъло баҳога лойиқ.

– Иккита ўйинда жамоамизга нима етишмади деб ўйлайсиз ?
– Кореяга қарши биринчи ўйинимизда хакамнинг ғалати қарорлари болаларни руҳиятини издан чиқарди. Қачонки 10 киши бўлиб қолганимиздан кейин йигитлар ўзларига келишди. Қолаверса, корейслар бизни роса яхши ўрганишган экан. Ироқ билан ўйинда эса биз ўзимизнинг хатоларимиз эвазига ўйинни бой бердик. Тўғриси мусобақани бунча эрта тугатишимизни мен умуман хаёлимга ҳам келтирмаган эдим. Энди ҳеч бўлмаса Яманни ютишимиз шарт.

– Сизни нимага майдонда кўрмаяпмиз?
– Бу саволни яхшиси мураббийларимиздан сўрсангиз бўларди. Чунки кимни майдонга тушириш мураббийни иши. Лекин мен доим тайёр бўлиб турибман. Мусобақага келган барча 23 футболчи ўйинга тайёр туришибди.

- Бу йил “Қўқон-1912” жамоасига келган янги мураббийдан нималар кутяпсиз?
– Мурод ака жуда яхши инсон, ўз ишининг устаси. Ўйламанки, биз Мурод Исмоилов бошчилигида мухлисларимизни хурсанд қиламиз. Ўзим хам бу йил жамоамизнинг асосий таркибига киришга ҳаракат қиламан. Лекин бу осон иш эмас, сабаби бизда жуда тажрибали дарвозабонлар бор. Қўқонда ўринбосарлар жамоасининг ўйинлари хам қизиқарли бўлади. Чунки ўринбосарлар ўйинига хам жуда кўп мухлислар келишади. Биз эса уларни стадиондан хурсанд ҳолда қайтишларига харакат қиламиз.

Акрамжон Мамадалиев сухбатлашди.

Рейтинг: -7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика