Асад Раҳимов: “Қайси мураббий ёки раҳбар билан ишламайлик доимо ўз ишимизга сидқидилдан ёндошганмиз”
05 ноя 2014 11:34
Янгиликлар
Асад Раҳимов: “Қайси мураббий ёки раҳбар билан ишламайлик доимо ўз ишимизга сидқидилдан ёндошганмиз”
Бу йил ўзининг қутлуғ 30 ёшини қарши олган “Машъал”да бугунги кунда узоқ йиллардан буён ишлаб келаётган инсон бу – Асад Раҳимовдир.
Кези келганда мухлисларга таништириб ўтиш лозимки, Асад ака Муборак жамоасида 20 йилдан буён ишлаб келмоқда. Клубда маъмур сифатида фаолият юритаётган Раҳимовни ўз касбини устаси дейиш мумкин. Вазифасига кирмайдиган ишларни вақти келса бажариб кетаверадиган Асад ака бунинг натижасида клубга келган ҳар бир раҳбарни эътиборини тортмоқда. Анчагина камтар бўлган Асад Раҳимовни интервью беришга кўндиришимиз осон кечмади. Сўнгги 20 йил умрини битта клубга баҳшида этган киши билан суҳбат қилиб қайтмасак ҳам бўлмасди. Ўзаро муносабатларимиз илиқлиги туфайли ҳам Асад ака таклифимизга барибир кўнди.
- Асад ака, аввало жамоангизнинг 30 ёшга тўлгани билан табриклаймиз. Айтингчи бу клубга келишингиз қандай юз берган?
- Табрик учун раҳмат. Илгари “Машъал”да вице-президент сифатида ишлаган Норқул Даминов мени ўз жамоасига таклиф этган. Шундан сўнг 1995 йилнинг 1 ноябридан расман клубда иш бошлаганман. Шундан буён жамоада ишлаб келмоқдаман ва айтишим мумкинки, “Машъал” ҳудди иккинчи уйимдек бўлиб қолган.
- Футбол соҳасига кириб келишингиздан олдин қандай иш билан шуғуллангансиз?
- Ундан олдин бухгалтер сифатида ишлаб келаётгандим. Маълумотим ўрта-махсус.
- Янги соҳага ўтганингиздан сўнг қийинчиликларга дуч келган бўлсангиз керак?
- Ҳа, ҳамма ишни ҳам дебочаси мураккаб кечади-ку! Маъмур сифатида иш бошлаган кезларимда менга Валерий Лёткин кўп нарсаларни ўргатган. Аста-секин ишимни ўзлаштириб бордим.
- Бугунги кунда бу соҳада шогирдларингиз ҳам борми?
- Мана бу менинг шогирдим деб мақтанишни истамайман. Маслаҳат сўраб келганлар доим қўлдан келганича тўғри йўл-йўриқ кўрсатиб келганмиз. Охирги пайтларда ёшлар жамоасида маъмур сифатида ишлаб келаётган Вугар Кадимовга ҳам ишлаш жараёнини ўргатиб келмоқдаман.
- Яхши биламиз, “Машъал”да илгари Виктор Жалилов, Виктор Кумиков ҳамда Владимир Фомичёв сингари таниқли мураббийлар ишлаган. Ундан ташқари Баҳром Давлатовдек талабчан раҳбар билан ҳам фаолият олиб боргансиз. Уларни кўнглидагидек ишлаш осон кечмагандир?
- Тўғри, айтасиз охирги 10-15 йилда раҳбар ва бошқарув постида кўплаб кишилар ишлаб кетди. Очиғини айтганда, уларнинг ҳар бири билан чиқишиб кета олганман. Ўз вазифамни бажариш учун ишимга сидқидилдан ёндошиб келганман. Керак бўлса бош мураббийларга мени ваколатимга кирмайдиган ишлар борасида ҳам кўмаклашганман. Муҳими жамоанинг муваффақиятидир.
- Шу кунгача бирга ишлаган мураббийлардан қайсиларини алоҳида ажратиб кўрсатишингиз мумкин?
- Валерий Лёткин, Владислав Хан, Фомичёв, Жалилов, Кумиков каби мураббийлар билан ишладим. Уларнинг ҳар бирини ўзига яраша иш услуби бор эди. Виктор Баютович даврида “Машъал” гуллаган. Шунингдек Виктор Романович ҳам яхши таркибни шакллантирганди. Улардан ташқари ўзбек футболи юлдузи бўлган Миржалол Қосимов билан бирга ишлашга муваффақ бўлганман. Шунингдек Хайрулла Каримов, Жаҳонгир Жиямуродов, Лутфулла Тўраев ва Артём Филипосянни айтиш мумкин. Бу футболчилар жамоамизга жуда ёш пайтида келишганди.
- Шу кунгача бошқа клублардан ҳам таклиф олганмисиз?
- Йўқ. Лекин 1997 йил Қаршида “Насаф” жамоаси янги тузилган пайтида бориб қисқа муддат ишлаб келганман.
- Кейинчалик таклифлар бўлса қандай йўл тутасиз?
- Тўғрисини айтганда, шу ерга кўникиб қолганман. “Машъал”да ҳамма нарса мени қониқтиради. Ўзим аслида Шаҳрисабзданман. Оиламни Муборакка олиб келганман.
- Фарзандларингиз ҳам футбол соҳасидан борганми?
- Иккита ўғлим бор. Улар футболчи бўлмади. Лекин футбол соҳасида. Ҳар иккиси ҳам мен каби “Машъал”да ишламоқда. Тўнғич ўғлим Санжар массажчи. Кенжа ўғлим Сарвар эса оператор сифатида фаолият юритади.
- “Машъал”га келиб кетаётган хорижлик футболчилар тўғрисида фикрингиз қандай?
- Охирги йилларда 5 йилни оладиган бўлсак, “Машъал”да ўйнаб кетган легионерлардан Николай Риндюк ёрқин ўйин кўрсатди. Кейин Игорь Петкович билан Дарко Станоевич ҳам яхши таассурот қолдирган. Мана бу йил Андрей Деркач ўйнамоқда. “Машъал”га келган легионерларнинг ҳеч бири ранжимаган. Клуб ҳаммани бирдек қабул қилади.
Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

Фикрлар