AS: "Эл Класико" яна қолдирилиши мумкин

Mirjalol Normatov
17 дек 2019, 21:59
ЛаЛиганинг 10-туридан ўрин олган "Барселона" - "Реал" учрашуви яна бир бор бошқа муддатга қолдирилиши мумкин.

AS хабарига кўра, Каталония аҳолиси интернетда Каталония мустақиллиги учун намойишлар ўтказишни режалаштиришмоқда. Намойишлар эса шундоққина "Камп Ноу" стадионига яқин жойда бўлиб ўтади.

У ерда 25 мингга яқин намойишчи йиғилиши кутилмоқда ва улар катта эҳтимол билан жамоалар автобусини стадионга қўйиб юборишмайди.

Учрашув эртага бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: AS

Сўнгги янгиликлар

Барча ›