UZ

Сўнгги янгиликлар

21:23Роналду "Интер Майами"га ўтиши мумкин — журналист Абдулазиз Ал Осаими  1 20:55"Реал" ва Испания терма жамоаси собиқ бош мураббийи "Бавария"ни рад этди  0 20:30АПЛ. "Ливерпуль" ўз майдонида "Тоттенхэм"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  1 20:27Суперлига. "Бунёдкор"нинг омадсизликлари давом этади, бу сафар "Сурхон"га имконият бой берилди  24 20:24"Атлетико" афсонаси Мадридда қоладими?  1 19:57АПЛ. "Челси" Лондон дербисида "Вест Хэм"га жавобсиз 5та гол урди  10 19:56Суперлига-2024. Бир киши кам бўлиб қолган "Локомотив" "Навбаҳор"га йирик ҳисобда ютқазди  60 18:54"Барселона" Левандовскига АПЛдан ўринбосар топди, номзод сизни ҳайрон қолдиради  21 18:27Нидерландия чемпиони номи маълум бўлди  1 17:26А Серия. "Кальяри" ўз майдонида ўн киши бўлиб дуранг қайд этди, Шомуродов эса...  18 17:24"Бунёдкор" — "Сурхон". Таркиблар маълум  2 16:51"Навбаҳор" — "Локомотив". Таркиблар маълум  6 16:29Breaking News: "Жирона" келаси мавсум ЕЧЛда иштирок этмаслиги мумкин  13 16:02Ферлан Менди "Реал"даги тақдири деярли ҳал бўлди  5 15:11"Реал"га қарши жавоб ўйин олдидан "Бавария"да йўқотиш  2

Артём Петросян: "Афсуски, охирги ўйинларда битта хато ҳам биз учун қимматга тушяпти" Янгиликлар

Артём Петросян: "Афсуски, охирги ўйинларда битта хато ҳам биз учун қимматга тушяпти"

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган "Металлург" – АГМК (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар катта мураббийи Артём Петросян ўз фикрларини билдирди.

- Ўйин ҳақида

- АГМК бежиз 2-ўринда бормаётганди, шуни инобатга олиб, астойдил тайёргарлик кўргандик. Афсуски, охирги ўйинларда битта хато ҳам биз учун қимматга тушяпти. Йигитлар охиригача ўйнаганликлари одамни хурсанд қилади. 

- Жамоа якуний паллада, охирги нуқтани қўйишда оқсаяпти...

- Қийин савол бўлди. Кўплаб сабаблар бор. Қаердадир ноаниқ зарбалар панд беряпти, яна футболчилар узатмалар амалга оширилганда ўз позициясида бўлмай қолган пайтлар бўляпти, алдаб ўтиш чоғида ҳам муаммолар кузатилмоқда. 

- Бош мураббий Жасур Абдураимов жамоани тарк этди. "Металлург"ни мавсум охиригача ким бошқариб туради?

- Ҳозир испаниялик Луис Мануэль Эрнандес менежерлик қиляпти, машғулотлар жараёнида ҳам иш олиб бормоқда. 

- Маҳмуджон Қудратиллаевнинг ўйини ҳақида қандай фикрдасиз?

- Адашмасам, у мавсумдаги 2-ўйинини ўтказди. Албутту, ундан кўп нарса кутилганди, у ўз даражасида ўйнади. Қудратиллаев ўйин тарафлама 100% тайёр деб бўлмайди, чунки операциядан кейин 3 ойни ўтказиб юборди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика