UZ

Сўнгги янгиликлар

12:47"Бавария" хавбеки Евро-2024да ўйнамаслиги мумкин  0 12:20"Тоттенхэм"нинг икки футболчиси мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади  0 11:58Германия Чемпионлар Лигасида қўшимча йўлланмани қўлга киритди  3 11:35Футбол мухлислари қалайсиз энди, Парижда музқаймоқ ялайсиз энди!  8 11:15 Ашраф Ҳакими: "ПСЖ ўз имкониятларидан фойдалана олгани йўқ"  1 10:45Футбол олами. Хайр, "Насаф", ОКМК ва "Локомотив": Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи якунлари   1 10:15Даврон Файзиев "Боруссия Дортмунд" - ПСЖ учрашуви ҳақида нима деди?  5 09:35Эдин Терзич: "Парижда дуранг қониқтиради, лекин биз ғалабани истаймиз"  3 09:05ПСЖнинг Дортмунддаги "қора" анъанаси давом этади   4 08:40Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз"  7 08:17Луис Энрике: "Парижда жуда кучли жамоага айланамиз, чунки йўқотадиган нарсамиз йўқ"  4 07:50U-23 Осиё кубоги. Бугун финалдан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтади   5 07:20Рустам Абдуҳамидов: "Амалдаги финалчиларнинг чиқиб кетиши ва "Қизириқ" Ўзбекистон кубогининг сенсациясига айланди"  1 06:40Қирол кубоги. "Ал Насср" - "Ал Ҳалиж" 3:1  5 06:30 Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Боруссия Д" - ПСЖ 1:0   0

Артём Филипосян: “Сўғдиёна” билан Кубок ва медал ютиш учун астойдил курашамиз" Янгиликлар

Артём Филипосян: “Сўғдиёна” билан Кубок ва медал ютиш учун астойдил курашамиз"

Артём Филипосян Таиланд жамоаси билан тузилган шартномасини муддатидан аввал бекор қилиб, юртимизга қайтиб келди.

 Тажрибали ҳимоячи бир неча йиллик танаффусдан сўнг яна Ўзбекистон Суперлигасида фаолиятини давом эттиришга қарор қилди. Яқинда “Бунёдкор” ўқув-йиғин машғулотларига бориб қўшилган 34 ёшли футболчи яқинда янги жамоаси билан шартнома имзолади. 


- Артём, Сизни “Бунёдкор” машғулотларида кўргандик. Кейинги тақдирингизга ойдинлик киритиб олдингизми?

- Авваламбор, ассалому алайкум! Барча юртдошларимизни кириб келган янги 2022 йил билан чин дилдан муборакбод этаман. Биласиз, “Бунёдкор” жамоасида илгари ўйнаганман. Жамоа бош мураббийи Шуҳрат Мақсаудов билан муносабатимиз яхши. Бу жамоада спорт формамни ушлаб туриш мақсадида шуғулланиб келаётгандим. Жамоа раҳбарияти мени қолишимни таклиф қилди. Шунингдек олдимда бир нечта таклифлар турганди. Якунда Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасига ўтишга қарор қилдим. 

- “Сўғдиёна”нинг таклифи сизни кўпроқ нимаси билан ўзига қизиқтирди?

- Уларнинг таклифи мен учун ҳар томонлама айни муддао бўлди. Энг аввало бош мураббий Улуғбек Бақоев билан илгари “Бухоро”да бирга ишлаганмиз. Муносабатларимиз жуда яхши. Қолаверса “Сўғдиёна” жорий мавсум ҳам ўз олдига юқори мақсадларни қўймоқда. Жамоа Кубок ва медаллар учун курашишни мақсад қилган. Насиб қилса бу йўлда жиззахликларга қўлимдан келганича ёрдам бермоқчиман. 

- Янги жамоангиздаги таассуротларингиз қандай?

- Дастлабки таассуротлари яхши, албатта. Жамоа мени яхши қабул қилди. Таркибдаги кўплаб футболчилар билан яхши танишман. Шунинг учун ҳам ҳеч қандай муаммони кўрмаяпман. 

- Келгусида сизни яна легионер сифатида кўришимиз мумкинми?

- Ҳозирча асосий эътиборимни “Сўғдиёна”да ўйнаб, жамоа ютуқларига ўз ҳиссамни қўшишга қаратганман. Қолганини вақт кўрсатади. 

-  Бугунги кундаги Суперлига ҳақида қандай тасаввурдасиз?

- Охирги уч йилни хориж чемпионатида ўтказдим. Ўйлайманки бу вақт оралиғида Ўзбекистон Суперлигасида савия ортган. Қизиқарли ўйинлар сони кўпайган. Агарда шу йўналишда кетса, насиб қилса ички чемпионатимиз янада ўсишга эришади. 

- Асли самарқандлик ҳисобланасиз. “Динамо” жамоасида Суперлигага чиққач, таркибда эътиборга молик ўзгаришларга қўл урмоқда. Бу жамоа вакиллари сиз билан алоқага чиқишмадими?

- Тўғрисини айтсам, “Динамо”дан менга ҳеч қандай чорлов бўлгани йўқ. 

- Сизнингча трансфер ойнасида эътиборга молик ўзгаришларни қайси жамоа амалга оширмоқда?

- Менимча трансфер бўйича “Навбаҳор”да яхши ишлар амалга оширилмоқда.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика