Артур Неймарнинг гапи билан "Барселона"га ўтган
18 июл 2018 13:40
Янгиликлар
Артур Неймарнинг гапи билан "Барселона"га ўтган
"Барселона" янги футболчиси Артур кўк-анорранглилар собиқ ҳужумчиси, ҳозирда ПСЖда тўп тепаётган Неймар унинг Каталония клубига ўтишига таъсир кўрсатганини айтиб берди.
"Барселона"га ўтишимга Неймар таъсир кўрсатганми? Ҳа, таклифни ўйлаётганимда у менга хабар юборди. Ҳужумчи хабарда клуб ҳақида илиқ фикр билдирди ва бу қарор қабул қилишимда ёрдам берди" - дейди Артур.
Эслатиб ўтамиз, Артур 31 млн. евро (+9 млн. евро бонус) эвазига "Гремио"дан "Барселона"га ўтган эдим. 6 йиллик битимга имзо чеккан 21 ёшли футболчининг товон пули 400 млн. евро.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар