Артур Геворкян Туркманистон терма жамоаси ихтиёрига жўнаб кетди
10 окт 2016 21:01
Янгиликлар
Артур Геворкян Туркманистон терма жамоаси ихтиёрига жўнаб кетди
Хабарингиз бор, айни кунларда бутун дунёда ФИФА кунлари сабаб миллий терма жамоалар ўз ўйинларини ўтказишмоқда.
Эртага Бишкекда Қирғизистон ҳамда Туркманистон терма жамоалари халқаро ўртоқлик учрашувида ўзаро баҳс юритишади. Туркманистон терма жамоаси бош мураббийи Амангилич Кочумов мазкур учрашувга “Локомотив” ярим ҳимоячиси Артур Геворкянни ҳам таклиф этди. Шу сабабли маҳоратли футболчи бугундан ўз терма жамоаси ихтиёрига етиб борди.
Таъкидлаш жоиз, Қирғизистон – Туркманистон баҳси эртага маҳаллий вақт билан соат 20:30да Бишкекдаги Долен Омурзоқов номидаги стадионда бўлиб ўтади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Фикрлар