UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  1 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  19 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  4 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  55 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  69 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  4

Артур Геворкян: "Ўзбекистонда эканлигимдан мамнунман" Янгиликлар

Артур Геворкян: "Ўзбекистонда эканлигимдан мамнунман"

"Насаф" футболчиси бугун "Футбол шарҳи" кўрсатуви меҳмони бўлди.
"Насиб қилса бир неча кунлардан сўнг сафга қайтаман.

Мана шундай муҳим ўйинда жароҳат олиб майдон четида ўйинни кузатиш оғир бўлди.

Фаолиятимдаги энг муҳим ва катта совринларни "Насаф" сафида қўлга киритганман. Ўзбекистондаги фаолиятимдан мамнунман. Ўзбек халқи ҳам мехмондўст. Раҳбарият билан ҳам муносабатлар аъло даражада. Жудаям хурсандман айнан шу ерда эканлигимдан.

Жамоамиз ўз сафига яхши футболчиларни қўшиб олди. Рок Рой жуда фойдали ўйинчи. Коблаш ҳам яхши савиядаги футболчи. Йиғинларда ўзини кўрсатди.

ОЧЛда олдимизга гуруҳдан чиқиш вазифаси қўйилган. Умид қиламанки, бу йил ўтган йилги хатолар такрорланмайди ва муваффақиятга эриша оламиз.

Гуруҳдаги рақибларимиздан "Ал-Ахли" (Дубай) нинг ўйини ёқди. Уларда яхши савиядаги футболчилар бор. Умуман, ушбу ўйинларда барчаси ўзимизга боғлиқ.

Жамоаларимизнинг ОЧЛдаги муваффақиятсизлигини чемпионат бошлангани билан, футболчиларнинг жисмоний ҳолати билан боғлаш мумкин. Умид қиламанки, яқин орада бу якунига етади ва клубларимиз ўзларини кўрсата бошлайдилар. Барча жамоаларимизга омад тилайман.

"Ал-Ахли"да индивидуал кучли бўлган футболчилар етарли. Уларга қарши ўйинда ҳимояга катта эътибор қаратдик.
Ўша ўйиндаги вазиятда йиқилганимдан сўнг дарҳол ўйинни давом эттира олмаслигимни тушундим.

Иккинчи даврада ўз майдонимизда бўлиб ўтадиган ўйинларда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

Ўзбекистон чемпионати савияси ўсмоқда деб ўйлайман. Кучли ёшлар етишиб чиқмоқда. Ўзбекистон МТЖнинг ўйинларида терма жамоага мухлислик қилиб ўтираман.

Красницкий клуби? Бундай клуб ҳақида тўғрисини айтсам яқинда эшитдим. Жуда хурсанд бўлардим агар бу клубдан ўрин олсам.

Бошқа жамоалардан ҳам таклифлар бўлди. Аммо, бу ердан кетишни истамайман. Мени "Насаф"да барса нарса қониқтирмоқда.

Насиб қилса, ОЧЛдаги навбатдаги ўйинда майдонга тушаман. Барчаси шифокорларга боғлиқ", - дея жавоб қилди туркманистонлик легионер кўрсатув муаллифининг берган саволларига.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика