UZ

Сўнгги янгиликлар

17:15Қайси клуб ҳозирги таркиби учун энг кўп пул сарфлаган?  2 16:50Пролига 15-турида ишловчи расмийлар  0 16:21Осиё томон йўлга чиқиш навбати "Андижон"га — ОФКнинг клублар мусобақаларида қатнашган барча ўзбек клублари  10 16:06"Реал" юлдузларидан бири 1.5 ойга сафдан чиқди  5 16:00Биринчи лига 15-турида ишловчи расмийлар  0 15:20"Насаф"нинг ОЧЛдаги 9-мавсуми бошланди  8 15:20Туғилган кун муборак, ўзбек футболи қироли — Миржалол Қосимов!   245 14:50"Реал" Чемпионлар лигасида пенальтилар сони бўйича рекордчи бўлди  9 14:33Ямал "Барселона"нинг қайдномасига киритилмади  0 13:49Шерзод Эсанов - "Динамо-Брест" футболчиси  5 13:22ЧЛ плей-оффида "Бенфика"га ютқазган Моуринью энди шу жамоани бошқаради  3 13:01Собиқ ҳакам "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "У қўлини бошқа ерга қўя олмасди"  19 12:52Ҳамма учун севимли Миржалол!  22 12:12Насри "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "Мен бу ерда 11 метрлик жарима тўпини кўрмаяпман. Агар ҳакам Карвахалнинг қизил карточкасини қоплаш учун буни берган бўлса, унда қизил карточка кўрсатишнинг кераги йўқ эди"  14 11:56Осиё кубоги-2026 саралаш баҳслари бошланмоқда  3

Артур Геворкян: "Ғалабада стадионга келган ҳар бир мухлиснинг ўз улуши бор" Янгиликлар

Артур Геворкян: "Ғалабада стадионга келган ҳар бир мухлиснинг ўз улуши бор"

"Насаф" - "Ал Аҳли" (2:1) учрашуви якунлангач микст-зонада "аждарлар" сардори Артур Геворкяннинг фикрлари билан қизиқдик.


"Ўз уйимиздаги дастлабки ўйин доимо оғир ва қийин кечади. Масъулияти ҳам юқори бўлади. Футбол байрамига келган ҳар бир мухлиснинг ушбу жуда муҳим бўлган ғалабада ўз ҳиссаси бор. Улар бугун ажойиб муҳитни яратиб беришди. Уларга бу учун алоҳида раҳмат. Ғалаба билан мухлисларимизни ҳам табриклаб ўтмоқчиман. Қаршидаги дастлабки учрашувни ғалаба билан бошлаганимиздан жуда хурсандман. Бу ёқимли ҳисларни тақдим этмоқда. Стадионнинг ишқибозлар билан лиқ тўлиши футболчиларга қўшимча иштиёқ ва куч бағишлайди. Умид қиламанки, қолган барча ўйинларда ҳам мухлислар стадионни тўлдириб туришади ва ажойиб муҳит яратишда фаоллик кўрсатишади. Ғалаба эса уларга совға бўлди", - деди Артур Геворкян.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика