Артета: "Якшанба куни ҳам шундай ўйинни такрорлашимиз керак"
08 мар 00:53
Янгиликлар
Артета: "Якшанба куни ҳам шундай ўйинни такрорлашимиз керак"
"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета жамоасининг ПСВга қарши кўрсатган ўйинини МЮ билан баҳсда ҳам такрорлаш умидида.
"Бу биз учун энг муҳим турнирлардан биридаги энг муҳим оқшом бўлди. Ушбу ғалаба барчамизни уйғотиши керак. Энди биз бу ажабтовур ўйинимизни якшанба куни ("Манчестер Юнайтед"га қарши ўйинда) ҳам такрорлашимиз лозим.
Льюис-Скеллини алмаштириш? Уни хавф остига қўйишни истамадим. Биз ўйинни бошқаришимиз керак эди. Бу у учун дарс бўлиши керак ва бундай ҳолатда биз уни қўллаб-қувватлаймиз. У жуда ақлли ва ўзига бўлган талаби жуда катта. У бу ерда бўлса, доимо ўрганишга, изланишга, билим олишга тайёр", - деди Артета.
"Тўпчилар" навбатдаги учрашувини якшанба куни сафарда "Манчестер Юнайтед"га қарши ўтказади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар