UZ

Сўнгги янгиликлар

19:20Суперлига. "Пахтакор" – "Насаф" (матнли трансляция)  62 19:18Миржалол Қосимов жамоасининг ушбу мавсумдаги ўйинларига неча баҳо қўйди?  1 19:05Февзи Давлетов: "Бу каби баҳсларда кўп ҳам вазиятлар яратилмайди"  0 18:52Kelme бренди Аёллар Осиё Кубоги-2026 мусобақаси учун расмий тўпни тақдим этди  0 18:25Антони: "Месси ҳар доим менинг кумирим бўлган"  4 17:58Суперлига. ОКМК Термизда ғалаба қозона олмади, "Сурхон" учрашувни 10 киши бўлиб тугатди  4 17:47ЖЧ-2026 Европа плей-офф босқичига қуръа ташланди: иккита мундиални ўтказиб юборган Италия Шимолий Ирландия билан тўқнашади  11 17:28ЖЧ-2026 Қитъалараро плей-офф босқичига қуръа ташланди: саралашда 18 ўйиндан 10 тасида ютқазган Боливияда ҳам ҳали имкон бор  7 16:45Самвел Бабаян "Андижон" бош мураббийи бўладими?  21 16:29Суарес: "Мен доим танқид билан курашганман"  1 15:53"Бунёдкор"нинг ОЧЛдаги энг йирик ғалабасини ёдга оламиз   7 15:44Англиялик ҳужумчи Конго ДР терма жамоасида ўйнашга тайёр  1 15:17Путин: "Футбол мухлислари доимий равишда ҳакамлик сифатига эътибор беради"  6 14:41Дмитрий Ан қирғиз жамоасини бошқаради  10 14:18"Атлетико" футболчиси ЖЧни ўйлаб жамоадан кетмоқчи  3

Артета Поттер ҳақида: "Мағлубиятда бош мураббийнинг оила аъзолари айбдор эмас" Янгиликлар

Артета Поттер ҳақида: "Мағлубиятда бош мураббийнинг оила аъзолари айбдор эмас"

"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета "Челси"даги ҳамкасби Грэм Поттерга бўлаётган босим ҳақида гапирди.

Поттер қўл остида "Челси" сўнгги 11 ўйиннинг фақатгина биттасида ғалабага эришди. Жамоа мухлислари бош мураббийнинг истеъфосини сўрашмоқда.

"Биз, мураббийлар, бу босим, талабларни тўғри тушунамиз. Чунки ўз ишимиз давомида бундай ҳолатларга кўп дуч келамиз. Асосий гап тўпнинг тўрга бориб тушишида, барча асосан шунга эътибор беради. Аммо шундай факторлар борки, уларни фақатгина бир томон назорат қила олмайди. Албатта, мен Поттерга қайғураман, чунки менда ҳам шундай ҳолат бўлган.

Ишимиз давомида кўплаб қийинчиликлар бор. Мағлубият ва ҳатто ғалабалардан кейин ҳам меҳнат қилиш кераклиги, камчиликлар кўриниб қолади. Бироқ бу сабабли бошқа одамни қўрқитиш керак эмас. Мағлубиятда бош мураббийнинг оиласи, дўстлари ёки яқинлари айбдор эмас.

Ўз навбатида менда ҳам барчаси чегарага етиб келган пайтлари бўлган. Шу сабабли бошқа инсонларни ҳам бундай ҳолатда кўриш осон эмас", - деди "Арсенал" устози.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика