

Қайд этиш лозимки, ҳар икки жамоа ҳам плей-офф йўлланмасини нақд қилиб қўйган.
"Мен ҳафаман. Ўз даражамиздан узоқда бўлди ва Европада ғалаба қозониш қийин эканлигини биламиз. Баъзи йигитларда энергия тугаб қолганини кўрдим, чунки тўп ортидан кўп бора югуришга тўғри келди. Бу узоқ ғалабали сериянинг якуни эди. Энди ўзимизга келиб олишимиз керак", - деди Артета.



