Артета кубокда Гвардиола жамоасига тўқнаш келиши ҳақида: “Бир-биримизни яхши биламиз”
10 янв 2023 08:30
Янгиликлар
Артета кубокда Гвардиола жамоасига тўқнаш келиши ҳақида: “Бир-биримизни яхши биламиз”
Англия Кубоги 1/32 финалида “Оксфорд” устидан қўлга киритилган ғалаба (3:0)дан кейин “Арсенал” устози Микель Артета ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Тўпчилар”га 1/16 финалда “Манчестер Сити” рақиблик қилади.
“Бўлгани бўлади.Демак, ҳар хил мусобақаларда бир хил жамоаларга қарши тўқнаш келишимиз керак экан. Тайёргарлик кўриб, ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Бу ўйин яқинда АПЛда бўлганидан фарқ қилади, аммо бир-биримизни яхши биламиз. Бу борада ҳеч нарса ўзгармайди деб ўйлайман”, дейди Артета.
Эслатиб ўтамиз, кубокда 1/16 финал учрашувлари 27-30 январ оралиғида ўтиши режалаштирилган. 15 феврал куни эса чемпионат доирасида “Арсенал” ўз майдонида “шаҳарликлар”ни қабул қилади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар