Артета: "Арсенал" бундан кейин ҳам етакчи бўлиши керак"
01 янв 2023 16:53
Янгиликлар
Артета: "Арсенал" бундан кейин ҳам етакчи бўлиши керак"
"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета "Манчестер Сити" билан ўртадаги фарқ ҳақида гапирди.
"Шаҳарликлар" кеча ўз майдонида "Эвертон" билан дуранг ўйнади. Бунинг ортидан ғалабага эришган "Арсенал" ўртадаги фарқни 7 очкога етказиб олди.
"Ҳар бир ўйиндан кейин барчасини тахлил қилиб, эътиборни бир жойга жамлаб ўйнашимиз керак. Ўтган ўйиндаги хато, камчилик, ютуқлар ўрганилиши мақсадга мувофиқ.
Нималар бўлаётганини тушуниб турибмиз. Энди буёғига рақиблар биз билан қийин ўйин кўрсатади. Шу сабабли исталган рақибни мағлуб эта олишимиз керак.
Бизда хоҳиш-истак юқори даражада. Муваффақиятларимиз яна нималаргадир эришишимиз кераклигини билдирмоқда. Жамоа сифатида ривожланишимиз ва бундан кейин ҳам пешқадам бўлиб қолишимиз керак", - деди "Арсенал" устози.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар