"Арсенал" янги трансфер бўйича "Валенсия" билан келишувга яқин
27 июн 16:37
Янгиликлар
"Арсенал" янги трансфер бўйича "Валенсия" билан келишувга яқин
"Арсенал" "Валенсия" ҳимоячиси Кристиан Москеранинг трансферига қизиқмоқда, дея хабар берди инсайдер Фабрицио Романо.
Манбага кўра, бугун 21 ёшни қарши олган испаниялик футболчи "Арсенал"га ўтишга тайёр ва аллақачон трансферга розилик берган. Томонлар ўртасидаги музокаралар яқин орада давом этиши кутилмоқда.
Аввалроқ Москерага ПСЖ ҳам қизиқаётгани ҳақида хабар берилганди.

Москера 2024/25 йилги мавсум "Валенсия" сафида барча мусобақаларда 41 ўйинда 1 та гол урганди. Унинг шартномаси 2026 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.
Transfermarkt футболчининг трансфер қийматини 30 млн еврога баҳоламоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар