"Арсенал" "Вулверхэмптон" футболчисининг агенти билан музокараларни бошлади

Mirjalol Normatov
27 мар 2022, 11:51
"Арсенал" раҳбарияти "Вулверхэмптон" хавбеки Рубен Невешнинг хизматларига қизиқишларни йўқотмаган.

"Бўрилар" ўз футболчиси борасидаги сўнгги таклифларни рад этишганди. Бироқ "канонирлар" футболчининг агенти Жорже Мендеш билан яна музокараларни бошлади, деб ёзади журналист Николо Скира.

Манбанинг хабарига кўра, Невеш ушбу мавсумдан кейин юқори ўринлар учун курашадиган жамоа таркибига ўтишни ният қилмоқда.

Невеш ушбу мавсум АПЛда 28 ўйинда қатнашиб, 4 гол ва 2 ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira