"Арсенал" "Реал" юлдузини харид қилмоқчи

Aslanov Jasurbek
12 май 2017, 10:16
"Арсенал" "Реал" юлдузларидан бирига кўз олайтирмоқда.

"Тўпчилар" "Қироллик клуби"нинг ҳужумчиси Альваро Моратани харид қилиш учун 50 млн. фунтлик трансфер таклифини юборишга тайёр.

"Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгер 2014 йил Моратани харид қилишга уринган эди, аммо ўшанда улар "Барселона" собиқ форварди Алексис Санчесни 42,5 млн. еврога сотиб олишган.

Олдинроқ Моратанинг хизматларига Хитой клубларидан бири қизиқаётгани эълон қилинганди: Номи ошкор қилинмаган жамоа футболчига 5 йиллик шартнома ва йиллик 35 млн. евро маош таклиф қилган, бироқ испаниялик "Реал"да қолишни маъқул кўрди.

Жорий мавсум Мората "Реал" сафида 40 та учрашувда майдонга тушиб, 20 та гол урди ва 6 та голли пас берди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Sun