"Арсенал" Озил билан шартнома узайтириш борасида келишиб олди

Aslanov Jasurbek
28 сен 2016, 11:48
Лондоннинг "Арсенал" клуби жамоа ярим ҳимоячиси Месут Озил билан янги шартнома борасида келишувга эришди.

Келишувга кўра немис футболчисининг маоши ошади. Клуб ва Озил ўртасидаги амалдаги шартнома 2018 йилнинг ёзигача амал қилади. Бундан ташқари, Месут рақамини 11 дан 10га ўзгартиради.

Жорий мавсумда Озил Премьер-лиганинг 5 учрашувида майдонга тушди ва 2 та гол урди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Bild