"Арсенал" Мудрик учун "Шахтёр"га 50 миллион евро ва бонуслар таклиф қилди
03 янв 2023 17:36
Янгиликлар
"Арсенал" Мудрик учун "Шахтёр"га 50 миллион евро ва бонуслар таклиф қилди
Агар трансфер муваффақиятсизликка юз тутса, "Челси" вазиятга аралашади.
"Арсенал"нинг Михаил Мудрик бўйича таклифи тафсилотлари маълум бўлди.
Олдинроқ "канонирлар"нинг барча бонуслар билан яхшиланган таклифи 70 миллион евро эканлиги айтилганди.
Инсайдер Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, бу суммага 50 миллион евро кафолатланган тўлов ва бошқа бонуслар киради. Ҳозирда клублар трансфер бўйича тўғридан-тўғри музокаралар олиб бормоқда.
Агар украиналик футболчининг трансфери амалга ошмаса, "Челси" бу масалага аралашмоқчи.
Ушбу мавсумда вингер УПЛда 12 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди. Шунингдек, у Чемпионлар Лигасининг 6 ўйинида 3 та гол урди ва 2 та голли пас узатди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Фикрлар