UZ

Сўнгги янгиликлар

14:43Флик "Райо Вальекано" билан ўйиндан кейин "Барселона" футболчиларини кийиниш хонасига қамаб қўйди  0 14:15"Барселона" Рэшфордни МЮга қайтариш ҳақида ўйлаб қолди  1 13:46Суарес "Сиэтл" ходимига тупургани учун 6 ўйинга дисквалификация қилинди  7 13:19"Ал Иттиҳод" португалиялик ёш футболчини 30 млн евродан ошиққа харид қилди  2 12:51"Челси" собиқ футболчиси "Гремио"га ўтди  1 12:22Бразилияда ғавғо: "Фламенго" юлдузи пул тикканликда айбланиб дисквалификация қилинди  1 11:54Дональд Трамп Ўзбекистон МТЖга ЖЧда омад ёр бўлишини тилади  6 11:27Кечаги учрашувдан сўнг Жоэль Кожо ўз фикрларини билдириб ўтди  26 10:59ПСЖ бош мураббийи жиддий жароҳат олди  3 10:32Бугун U-23 ва U-17 терма жамоаларимиз ўйнайди  9 10:02"Реал"нинг икки нафар футболчисига Туркиядан таклиф бор  0 09:31Европанинг ТОП клублари қизиққан футболчи фаолиятини Саудия жамоасида давом эттиради  1 09:00"Олтин тўп"га асосий даъвогар футболчи жароҳат олди  3 08:32Яна бир терма жамоа ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди  5 08:03Валерий Кичин: "Ҳалол ўйин бўлишини истардим"  46

“Арсенал” маскоти қолади! Ўзил "Гуннерзавр"нинг маошини ўз зиммасига олди Янгиликлар

“Арсенал” маскоти қолади! Ўзил "Гуннерзавр"нинг маошини ўз зиммасига олди

Душанба куни дунёдаги кўплаб футбол ишқибозлари 27 йилдан буён “Арсенал” маскоти сифатида фаолият олиб борган Жерри Куайнинг ишдан бўшатилишини норозилик кайфиятида кутиб олишди.

Клуб, коронавирус пандемияси вақтида харажатларни камайтириш учун 35 минг фунт стерлинг маош олувчи “Гуннерзавр”ни бўшатиб юборганди.

Бироқ, энди маскот “тўпчилар” ўйинларида ишлашда давом этади. Ярим ҳимоячи Месут Ўзил клубдан кетгунига қадар Жеррининг маошини ўз ҳисобидан тўлашини маълум қилди.

“Клубимиз ажралмас бўлаги бўлган таниқли ва содиқ маскотимиз “Гуннерзавр” сифатида танилган Жерри Куайнинг клубдаги 27 йиллик фаолиятидан кейин бўшатилганидан жуда хафа бўлдим.

Шу боис, “Арсенал”дан кетгунимга қадар улкан яшил йигитимизнинг маошини ўзим қоплашга тайёрман. Шу тариқа, Жерри ўз севимли иши билан шуғулланишда давом этади”, дея ёзган германиялик хавбек ўз саҳифасига.

Рейтинг: +106   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика