“Арсенал” маскоти қолади! Ўзил "Гуннерзавр"нинг маошини ўз зиммасига олди

Eldor Akmurzayev
6 окт 2020, 20:50
Душанба куни дунёдаги кўплаб футбол ишқибозлари 27 йилдан буён “Арсенал” маскоти сифатида фаолият олиб борган Жерри Куайнинг ишдан бўшатилишини норозилик кайфиятида кутиб олишди.

Клуб, коронавирус пандемияси вақтида харажатларни камайтириш учун 35 минг фунт стерлинг маош олувчи “Гуннерзавр”ни бўшатиб юборганди.

Бироқ, энди маскот “тўпчилар” ўйинларида ишлашда давом этади. Ярим ҳимоячи Месут Ўзил клубдан кетгунига қадар Жеррининг маошини ўз ҳисобидан тўлашини маълум қилди.

“Клубимиз ажралмас бўлаги бўлган таниқли ва содиқ маскотимиз “Гуннерзавр” сифатида танилган Жерри Куайнинг клубдаги 27 йиллик фаолиятидан кейин бўшатилганидан жуда хафа бўлдим.

Шу боис, “Арсенал”дан кетгунимга қадар улкан яшил йигитимизнинг маошини ўзим қоплашга тайёрман. Шу тариқа, Жерри ўз севимли иши билан шуғулланишда давом этади”, дея ёзган германиялик хавбек ўз саҳифасига.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: instagram.com/m10_official

Сўнгги янгиликлар

Барча ›