"Арсенал" Гарначога даъвогар
19 фев 18:43
Янгиликлар
Хабарда айтилишича, Гарначо жамоага ўтган йил август ойида қўшилганига қарамай, клуб унинг узоқ муддатли келажагини кўрмаяпти. "Кўклар" сафида умидбахш старт бўлганига қарамасдан, Алехандро янги мураббийлар штаби ишончини йўқотди — бу омил унинг кетишида ҳал қилувчи бўлиши мумкин.
Айни пайтда аргентиналикнинг "Челси"даги келажаги бўйича якуний қарор ҳали қабул қилинмаган. Аммо агар йирик таклиф тушса, "Челси" уни мамнуният билан қабул қилишга тайёр.
Лондоннинг "Арсенал" клуби аргентиналик футболчи билан шартнома имзолашга асосий даъвогарлар қаторида экани айтилмоқда.
Гарначо жорий мавсум "Челси" сафида 29 ўйин ўтказиб, 6 та гол урди ва 3 та голли пас узатди. Transfermarkt маълумотларига кўра, унинг трансфер қиймати 45 млн евро деб баҳоланмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар