"Арсенал" 20 ёшли футболчи учун 53 миллион фунт тўламоқчи
03 окт 2019 16:54
Янгиликлар
"Арсенал" 20 ёшли футболчи учун 53 миллион фунт тўламоқчи
"Арсенал" "РБ Лейпциг" ҳимоячиси Дайо Упамеканони ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Лондон клуби франциялик футболчини сотиб олишга яна бир бор уриниб кўради. "Арсенал" футболчи учун 53 миллион фунт таклиф қилади.
20 ёшли Упамекано жорий мавсум Бундеслига доирасида 2та ўйинда майдонга тушган.
Футболчи Франциянинг "Валансьен" клуби тарбияланувчиси ҳисобланади.
У фаолияти давомида "РБ Лейпциг"дан ташқари "Зальцбург" ва "Лиферинг" клублари шарафини ҳимоя қилган.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар