Арсен Венгер: Бундай ўйиндан сўнг мусобақадан чиқиб кетиш алам қилади
04 май 2018 07:44
Янгиликлар


Арсен Венгер: Бундай ўйиндан сўнг мусобақадан чиқиб кетиш алам қилади
“Арсенал” клуби бош мураббийи Арсен Венгер “Атлетико”дан қабул қилиб олинган мағлубиятдан сўнг фиклар билан бўлишди.
“Ўйин шиддатли руҳда ўтди, бор кучимизни бердик. “Атлетико”ни эса табриклайман. Менимча, Европа Лигасини айнан улар ютади. Биз ҳужумларни якунлай олмадик. Агар иккита ўйиндаги хавфли вазиятларни ҳисоблаб чиқса, тушкунликка тушишимизга етарлича асос бор. Ҳаммасини биринчи ўйинда ҳал қилиш лозим эди. “Атлетико” яхши ҳимояланди. Годин 5-6 голдан сақлаб қолди. Бундай ўйиндан кейин мусобақадан чиқиб кетиш аламли. Жуда хафаман ва норозиман. Энди жамоа раҳбарлари келаси мавсумда нима қилишини ўйлаши керак. Коселнини жароҳати оғирга ўхшаб кўринди. Лекин мўжиза юз беришини кутамиз. Менимча, у пайларини чўзиб олди. Лекин шифокор эмасман. Футбол баъзида шавқатсиз бўлади, баъзида эса хурсанд қилади”, — деди Арсен Венгер.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар