UZ

Сўнгги янгиликлар

03:10АПЛ. "Ливерпуль" "Сандерленд" билан дуранг ўйнади, "Челси" "Лидс"га ютқазди  8 03:08Италия кубоги. "Интер" "Венеция"ни аяб ўтирмади. "Наполи" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқди  0 03:03Германия кубоги. "Бавария" "Унион"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  0 03:00Суперлига-2025. Мавсум давомида мураббийлар томонидан айтилган сара фикрлар   3 02:30АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Брентфорд"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  1 01:30"Барселона" кейинги ҳафта Гарсия билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  0 01:00"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль  35 00:35Снейдер: "Мбаппе келаси йил "Олтин тўп"ни қўлга киритади, бунга деярли 100 фоиз ишончим комил"  2 00:17Мбаппе 2025 йилдаги 61-голини урди  4 23:26Кроос "Реал"нинг олдинги ва ҳозирги авлодини солиштириш ҳақида гапирди  1 22:59Вернер январдаёқ "Интер Майами"га ўтиши кутилмоқда  3 22:35Суперлиганинг ёшлардан иборат рамзий терма жамоаси эълон қилинди  2 22:05Гвардиола АПЛ чемпионлиги учун курашаётган жамоаларни баҳолади  4 21:35"Бунёдкор" жамоа легионерларидан бири расман клубни тарк этганини маълум қилди  3 21:04ОКМК клуби ўз дарвозабонларидан бири билан келишувни бекор қилди  0

Аргентиналик журналист: "Ўзбекистон Аргентина учун қоғозда мағлуб этилиши лозим бўлган рақиб саналади, аммо..." Янгиликлар

Аргентиналик журналист: "Ўзбекистон Аргентина учун қоғозда мағлуб этилиши лозим бўлган рақиб саналади, аммо..."

Аргентинанинг La Nacion нашри журналисти Сантьяго Бауза U-20 жаҳон чемпионати доирасидаги Аргентина — Ўзбекистон учрашувига ўз тахминини билдирди.

- Агарда Аргентина ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида омадсизликка учраса, бунга барча футболчиларнинг турнирга кела олмагани баҳона қилинмайдими?

- Ундай деб ўйламайман. Албатта, Алехандро Гарначо, Нико Паз ва Факундо Буонанотте жамоа учун муҳим йўқотиш саналади, чунки мазкур футболчиларсиз қолган Аргентина ҳужумкор ярим ҳимоясидан маҳрум бўлади. Бироқ юқорида тилга олинган уч футболчидан ташқари Хавьер Маскерано энг яхши таркиби билан ҳисоб-китоб қила олади. Жумладан, Суле, Ромеро ва Карбони каби Европадан ташриф буюрган футболчилар кучли ўйинчилар саналади. Қолаверса, мураббий маҳаллий лигада тўп тепадиган ёш истеъдодларни ҳам таркибга жалб қила олди, уларнинг кўпчилиги аллақачон асосий жамоа сафида ўйнашга улгурган.

- Сизнингча, қайси жамоалар гуруҳдан чиқиш учун фаворит саналади?

- Аргентина терма жамоаси яхши таркиб ва мезбонлиги туфайли кучлироқ бўлса керак. Ўзбекистоннинг муваффақиятга эришиш имконияти мавжуд, чунки улар Осиё чемпиони саналади ҳамда ушбу ёшдаги мусобақаларда ижобий натижалар қайд этган.

- Ўзбекистонни қанчалик яхши биласиз, уларнинг ўйиндан олдинги машғулотларига Аргентинадан бирор киши ташриф буюрмади. Ушбу жамоани Аргентина учун осон рақиб деб ҳисоблайсизми?

- Ростини айтсам, унчалик эмас. Мен ушбу терма жамоанинг ўтмишдаги ва ҳозирги кундаги бир нечта ўйинчилар, хусусан, икки энг яхши тўпурар — Элдор Шомуродов ва Максим Шацких ҳақида (мен уни Playstation видеоўйинлари орқали ҳам таниганман) биламан. Жаҳон чемпионатидан олдин жамоангиз ҳақида бироз изланиш олиб бордим. Ўзбекистоннинг Осиё Кубогидаги иштироки қойилмақом тарзда ўтди. Шу билан бирга, мураббий Равшан Ҳайдаров ўзбек футболидаги муҳим шахс эканлигини англаб олдим.

- Саудия Арабистонининг Аргентинага қарши Қатарда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатидаги учрашуви мазкур беллашувга қандай таъсир ўтказади?

- Менимча, Ўзбекистон Аргентина учун қоғозда мағлуб этилиши керак бўлган рақиб саналади, аммо бу осон бўлади дегани эмас. Зеро, саралаш босқичидаги иштирокидан келиб чиқадиган бўлсак, Аргентина мазкур жаҳон чемпионатида биринчи қаторда бўлмаслиги керак эди. 2003 йилги ёшлар ўртасидаги мундиал доирасида икки жамоа ўзаро тўқнаш келганида, шиддатли ўйин бўлган эди. Аргентина ушбу баҳсда фақатгина ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда пенальтидан киритилган тўп эвазига ғалаба қозонганди, шу боис бўлажак учрашув Аргентинага қийинчилик туғдира олади.

Ўтмишга назар. 20 йил муқаддам бир киши кам Ўзбекистон ёшлар ўртасидаги ЖЧда Аргентинага ютқазган

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика