UZ

Сўнгги янгиликлар

22:52Фарруҳ Сайфиев: "Кейинги мавсумни "Насаф"да бошлайман? Ҳали чемпионат тугамади ва бундай гаплар йўқ"  2 22:39АПЛ. "Манчестер Сити" "Ньюкасл" майдонида меҳмон бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  2 22:29Ботирали Эргашев: "Ҳиссиётларни сўз билан таърифлаб бўлмайди"  1 22:15Ла Лига. "Барселона" "Камп Ноу"га қайтишини йирик ғалаба билан нишонлади, Ферран Торресдан дубль!  38 22:07Қувондиқ Рўзиев: "Икром билан яқин дўстмиз. Ҳиссиётларимизни ушлаб тура олмадик"  1 21:58АПЛ. "Ноттингем Форест" "Ливерпул"ни тор-мор этди, "Фулхэм" "Сандерленд"дан устун келди ва бошқа натижалар  22 21:46Жамшид Искандеров: "Бир ҳафтада иккита кубок кўтариш ёқимли"  7 21:31Бундеслига. "Бавария" 2 та гол ўтказиб, 6 та гол урди, "Боруссия Д"да жанговар дуранг ва бошқа натижалар  3 21:24Виталий Левченко Ўзбекистон чемпиони бўлган тўққизинчи хорижлик мураббий бўлди  6 20:51Манба: "Нефтчи" футболчилари бугунги ғалаба учун 3 ҳисса мукофот пули, чемпионлик учун машина ва хонадонга эга бўлади  20 20:15Максим Шацкихнинг янги жамоаси маълум  16 19:36АПЛ. "Челси" меҳмонда ишончли ғалабага эришди   7 18:47"Истиқлол" — йил стадиони!  11 18:39Алишер Одилов: "Хато қилишга ҳаққимиз йўқ эди. Бугун бутун водий бирлашди"  12 18:20Илёс Зейтуллаев: "Бешинчи ўринни олиш учун узоқ йўлни босиб ўтдик"  3

Аргентинада битта бўлса, бизда иккита Марадона бор, улардан бирининг ўғли — Месси Янгиликлар

Аргентинада битта бўлса, бизда иккита Марадона бор, улардан бирининг ўғли — Месси

Эртага Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси U-20 жаҳон чемпионати доирасида Аргентинага қарши майдонга тушади.

Бир неча йил илгари ижтимоий тармоқларда туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома сурати туширилган сурат тарқалди. Унда хоразмлик ота ўғлига Месси исмини қўйгани акс эттирилганди.

Диққатга сазовор томони шундаки, отанинг исми Марадона бўлиб, у икки машҳур футболчи Лионель Месси ва Диего Марадонанинг ашаддий мухлиси бўлган. У ўз кумирларидан илҳомланиб, ўғлига Месси деб исм қўйди. Натижада боланинг тўлиқ исми Месси Каримов Марадона ўғли бўлиб қолди. Ҳозирда Месси 13 ёшни қарши олган.

Ундан кейин ҳам турли футболчиларнинг исмлари қўйилган гувоҳнамалар суратлари ижтимоий тармоқларда тарқалган, бироқ тасдиқланмаганди. 

Шунингдек, мамлакатимизда Марадона исмли футболчи ҳам бор. 1994 йил таваллуд топган Марадона Сафаровнинг футболчилик фаолияти исмига мос тарзда ўтмади. "Машъал", "Шўртан", "Динамо" каби клубларда тўп тепган қашқадарёлик футболчи айни дамда Қирғизистоннинг "Ўш" клуби шарафини ҳимоя қилади.

Оқил Абдубарноев тайёрлади

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика