UZ

Сўнгги янгиликлар

16:40Андрия Буркар: "Ўз ўйинимизни намойиш этсак, Ўзбекистонни қийин аҳволга тушириб қўямиз"  0 16:22ФИФА пенальтидан кейинги зарбани тақиқламоқчи  2 15:55Норвегия 99,9% ЖЧда! Эстонияга қарши кечган қийин ўйин тақдири 6 дақиқа ҳал қилинди!  0 15:35Миср ва Ўзбекистоннинг ўйин услублари ўхшаш бўлганми? Эктор Купердан жавоб  3 15:18А Сериянинг октябрдаги энг яхши футболчиси оғир жароҳат олди ва Африка Миллатлар Кубогини ўтказиб юборади  0 14:491995 йилги Нигерия билан ўйинлар, Кападзенинг дебюти, Наманганда меҳмон Уганда — Африка вакиллари билан ўйинларни эслаймиз  1 14:29Қатар ва Саудия Арабистони клублари Модричга даъвогарлик қилмоқда  1 14:00Абрамовнинг "Динамо"си тарих остонасида: ким совринли ўринлардан четда қолади?  7 13:38Меҳди Тареми: "Ўзбекистон даражаси нуқтаи назаридан кичик жамоа эмас, улар жуда сифатли футбол кўрсатади"  6 13:10Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди  10 12:52"Севинч" — 17 карра Ўзбекистон чемпиони!  3 12:31Рафинья индивидуал машғулотларга қайтди  1 12:04Миср етакчиларидан бири Ўзбекистонга қарши ўйнамайди  2 11:43Сака "Арсенал"нинг чемпионлиги ҳақидаги гап-сўзларга эътибор бермаслиги айтди  0 11:20Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Миллий футбол марказида ўқув-машғулот йиғинига киришди  5

Аргентинада битта бўлса, бизда иккита Марадона бор, улардан бирининг ўғли — Месси Янгиликлар

Аргентинада битта бўлса, бизда иккита Марадона бор, улардан бирининг ўғли — Месси

Эртага Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси U-20 жаҳон чемпионати доирасида Аргентинага қарши майдонга тушади.

Бир неча йил илгари ижтимоий тармоқларда туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома сурати туширилган сурат тарқалди. Унда хоразмлик ота ўғлига Месси исмини қўйгани акс эттирилганди.

Диққатга сазовор томони шундаки, отанинг исми Марадона бўлиб, у икки машҳур футболчи Лионель Месси ва Диего Марадонанинг ашаддий мухлиси бўлган. У ўз кумирларидан илҳомланиб, ўғлига Месси деб исм қўйди. Натижада боланинг тўлиқ исми Месси Каримов Марадона ўғли бўлиб қолди. Ҳозирда Месси 13 ёшни қарши олган.

Ундан кейин ҳам турли футболчиларнинг исмлари қўйилган гувоҳнамалар суратлари ижтимоий тармоқларда тарқалган, бироқ тасдиқланмаганди. 

Шунингдек, мамлакатимизда Марадона исмли футболчи ҳам бор. 1994 йил таваллуд топган Марадона Сафаровнинг футболчилик фаолияти исмига мос тарзда ўтмади. "Машъал", "Шўртан", "Динамо" каби клубларда тўп тепган қашқадарёлик футболчи айни дамда Қирғизистоннинг "Ўш" клуби шарафини ҳимоя қилади.

Оқил Абдубарноев тайёрлади

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика