Аргентина ва Венесуэла баҳси олдидан қизиқ статистика
28 июн 2019 23:30
Янгиликлар
Аргентина ва Венесуэла баҳси олдидан қизиқ статистика
Бироздан сўнг, Копа Америка-2019нинг чорак финалидан ўрин олган Аргентина ҳамда Венесуэла баҳсига старт берилади.
Аргентина рақибларига қарши сўнгги уч баҳсдан буён зафар қуча олмаяпти.
ЖЧ-2018 саралаш ўйинлари доирасидаги иккала учрашувда ҳам дуранг (2:2, 1:1) натижа қайд этилган бўлса, жорий йилнинг мартида ўтказилган ўртоқлик ўйинида эса венесуэлаликларнинг қўли баланд (1:3) келганди.
Умуман, Аргентина охирги маротаба уларни 2016 йилги Копа Америка мусобақасининг айнан 1/4 финалида йирик ҳисобда (4:1) мағлубиятга учратганди. Ўша баҳсда голларни аргентиналиклар сафида Гонсало Игуаин (дубль), Лионель Месси ҳамда Эрик Ламела киритган бўлса, жавоб тўпини бугунги учрашувда ҳам қатнашадиган Соломон Рондон урганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар