Арьен Роббен: "Барчадан узр сўрайман"
30 июн 2014 05:08
Янгиликлар
Арьен Роббен: "Барчадан узр сўрайман"
Голландия терма жамоаси вингери Арьен Роббен Мексика билан ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Мен аввало барчадан узр сўрашни истардим. Биринчи бўлимда мен йиқилиб тушдим ва у ерда пенальти йўқ эди. Мен бундай қилмаслигим керак эди. Бу ерда ноҳақлик қилганимни тан оламан. Лекин биринчи таймнинг сўнггида Морено ҳақиқатдан менега нисбатан қўполлик ишлатди ва бу пенальти эди. Кейинчалик ўзи ҳам жароҳат олиб майдонни тарк этишга мажбур бўлди. Кейинчалик яна жарима майдончаси ичида йиқитишди, бу энди аниқ пенальти эди. Агарда бу ҳам пенальти бўлмаса билмадим унда нима бу.
Фикрлар