UZ

Сўнгги янгиликлар

23:50Пакета Манчестерга йўл олиши мумкин  0 23:25Расман: "Челси" Хато трансферини эълон қилди  4 23:09Суперлига. "Сурхон" – "Қизилқум" ўйинида ҳисоб очилмади, ҳакам ВАР монитори орқали иккита эҳтимолий пенальтини кўриб чиқди  5 22:51Элдор Мойлиев "Насаф" футболчиси "Шўртан"га ўтмагани сабабини айтди  1 22:40Ҳаким Фузайлов "Хоразм"нинг ушбу мавсумдаги мақсадини айтди  0 22:27Максим Шацких: "ОЧЛга оптимал ҳолатда борамиз"  3 22:07Баҳром Ҳайдаров: "Дастлабки икки голни инобатга олмасак, тенг ўйин бўлди"  5 22:02Суперлига. "Хоразм" Ғузорда "Шўртан"дан ишончли ҳисобда устун келди  8 21:36"Бенфика" Браимни "Реал"дан ижарага олмоқчи. Музокаралар бошланди  0 20:55Суперлига. "Андижон" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда таслим қилди  28 20:26"Сурхон" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 19:46МЮ Хейлундни 30 млн фунтга сотишга тайёр  2 18:40Моуринью "Реал" футболчисини нишонга олди  1 17:37Дарвозаларга 4 та гол урилган, футбол шоуга айланган, "Динамо" ғалабани бой берган учрашувдан галерея  0 17:10Икки клуби "Ман Сити" хавбекига кўз тиккан  0

"Ардус" иккинчи ўйинда ютқазиб қўйди Янгиликлар

"Ардус" иккинчи ўйинда ютқазиб қўйди

Нагояда футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионати давом этмоқда.
Кеча "Ардус" мусобақанинг илк турида Таиланднинг "Чонбури" клуби билан дуранг ўйнаганди – 2:2.

Бугун эса “Ардус” иккинчи турда Қатарнинг “Ал Садд” клуби билан ўйнади. Биринчи бўлимда 2:0 ҳисобида олдинда борган ҳамюртларимиз якунда 3:5 ҳисобида ютқазиб қўйишди. “Ардус” сафида голларни Фарҳод Абдумавлонов, Артур Юнусов ва Андрей Шлёма уришди. 

Футзал бўйича клублар ўртасида Осиё чемпионати. 2-тур
«Ал-Саад» (Қатар) - «Ардус» (Ўзбекистон) - 5:3
Голлар:
Фарҳод Абдумавлонов, Артур Юнусов, Андрей Шлёма
«Ардус»: Рустам Умаров, Шуҳрат Тожибоев, Андрей Шлёма, Жамолиддин Шарипов, Артур Юнусов
Заҳирадан майдонга тушганлар: Зариф Бегулов, Жавлон Аноров, Аъзам Сайдаҳмедов, Дилшод Раҳматов, Фарҳод Абдумавлонов, Николай Кравченко, Шаҳзод Бўриев, Константин Свиридов


Эртага “Ардус” гуруҳдаги сўнгги учрашувни Эрон терма жамоаси аъзоларидан тузилган "Гити Пасанд" клубига қарши ўтказади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 12:30да бошланади.

Гуруҳ ўйинлари:
27 август

"Чонбури" (Таиланд) - "Ардус" 2:2
"Ал Садд" (Қатар) - "Гити Пасанд" (Эрон) 2:3

28 август
"Ал Садд" (Қатар) - "Ардус" 5:3
"Чонбури" (Таиланд) – "Гити Пасанд" (Эрон)

29 август
"Гити Пасанд" (Эрон) - "Ардус"
"Ал Садд" (Қатар) - "Чонбури" (Таиланд)
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика